17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 05:28
Жамият 👁 745

Туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож 7 та оила Касаба уюшмалари Федерацияси кўмагида уй-жойга эга бўлди

Туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож 7 та оила Касаба уюшмалари Федерацияси кўмагида уй-жойга эга бўлди

Меҳр-оқибат халқимизга хос эзгу фазилат. Айниқса, ўзгалар кўмагига зарурати бор инсонлардан эл-юрт асло меҳрини дариғ тутмайди. Имкон борича ёрдам қўлини чўзиб, қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилади.  

Бундай эзгу амаллар инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи қадим қадриятлар сифатида давом этиб келмоқда. Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ҳамда жамиятда инсонларни ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саховатга ундаш борасида амалга оширилаётган хайрли ишларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ҳам фаол иштироки таъминланмоқда.

Президентимизнинг 2017 йилдаги "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 3268-сонли Қарори ижроси юзасидан республикамизнинг барча ҳудудлари, туманларида  кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий-маиший аҳволи ўрганилди ҳамда уй-жойга муҳтож оилалар аниқланди. Мазкур тоифадаги оилалар рўйхати маҳаллий ҳокимликлар, Қорақалпоғистон  Республикаси Жўқорғи Кенгаши томонидан тасдиқланди ва 2017-2018 йилларда аҳолининг кам таъминланган тоифаларига беғараз ёрдам кўрсатиш бўйича ҳудудий манзилли дастур ишлаб чиқилди.

Туман ҳудудида ҳам дастурга кўра аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг яшаш, маиший шароитлари ҳамда боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган шахслар ва уларни парваришлаётган эҳтиёжманд оилаларнинг аҳволи маҳаллалар кесимида уйма-уй юрилиб, ўрганиб чиқилди. Шу асосда ўтган йиллар давомида кам таъминланган 35 та оиланинг уйларини таъмирлашга кўмаклашилди, муҳтожлиги бўлган 111 та оила эса маиший техника буюмлари билан таъминланди. Тиббий ёрдам зарур бўлган 6 нафар эҳтиёжмандга 4 млн. сўмлик дори-дармонлар олишига ёрдамлашилди.

Мазкур йилда эса дастурга мувофиқ, туманда ўрганишлар натижасида аниқланган кам таъминланган, ногиронлиги бўлган ва муҳтож оилаларни уй-жой билан таъминлаш ишлари режалаштирилган эди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ажратилган 609,9 млн. маблағ эвазига ана шундай 7 та оила уй-жой билан таъминланди.  

 Ногиронлиги сабабдан уй қуришга имкони бўлмаётган Дўрман овулида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Ражаббой Абдуллаевга Бўзсолма маҳалласидан уй сотиб олиб берилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган Бўстон маҳалласида яшовчи Меҳрибон Бегмонова Ойбек номли маҳалладан ҳамда  Навоий номли маҳаллада яшовчи Олимбой Собиров Янгиобод маҳалласидан сотиб олинган уйларга ўз оилалари билан кўчиб ўтишди.

Ўз уйи бўлмаганлигидан Гулзор маҳалласида ижарада яшаб келган Зайнаб Жуматова Беруний номли маҳалладан, Дўстлик маҳалласида ижарада яшаб келган  Умида Матниёзова “Қиличбой” кўчасидан, Фаровон маҳалласида ижарада яшаб келган Хуршида Худойберганова “Қиличбой” кўчасидан,  Бойовул маҳалласида ижарада яшаб келган Қанигул Бегмонова эса “Жумуртау” кўчасидан сотиб олинган уй-жойларга эга бўлишди.  

  Ҳозирги кунда барча оилалар янги сотиб олиб берилган уйларда яшашмоқда. Ўзларига кўрсатилган бундай ғамхўрликлардан чексиз мамнун бўлиб, янгидан ҳаёт бошлашди.

Президентимиз ташаббуслари билан мамлакат миқёсида аҳолининг  ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига қаратилаётган юксак эътибордан чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган оилалар баҳраманд бўлмоқдалар. Тумандаги Касаба уюшмалари ҳам мазкур жараёнда фаол иштирок этмоқда ва берилаётган амалий ёрдамларнинг қишлоқ ва овуллардаги эҳтиёжманд оилаларга манзилли етказилишини таъминламоқда. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, бу аҳоли қатламининг эртага эмас, бугун яхши яшашни таъминлаш, ижтимоий-маиший турмуш шароитлари сифатини ошириш борасида арзирли ишлар амалга оширмоқда.

Алоҳида таъкидлаш зарурки, аҳоли ўртасида кам таъминланганлик даражасини камайтириш, халқимиз турмуши фаровонлигини ошириш мақсадида йўлга қўйилган бундай эзгу ишлардан туманимизнинг чекка ҳудудларида яшаётган ижтимоий кўмакка муҳтож инсонларнинг кўнгиллари тоғдек кўтарилмоқда ва давлатимиз эътиборида эканлигини чуқур ҳис этишмоқда.

У.Абдураҳмонов,
Таълим, фан ва маданият ходимлари  
касаба  уюшмаси туман Кенгаши раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026