13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:39
Жамият 👁 3,682

ОРАСТАЛИК ВА ОЗОДАЛИК КУНДАЛИК ТУРМУШ ТАРЗИМИЗГА АЙЛАНСИН!

ОРАСТАЛИК ВА ОЗОДАЛИК КУНДАЛИК ТУРМУШ ТАРЗИМИЗГА АЙЛАНСИН!

Озодалик ва покликка интилиш, атроф-муҳитнинг файзли, обод ва саришталигини таъминлаш халқимизга хос фазилатлардан. Бугун юртимизнинг қайси бурчагига борманг, юртдошларимиз турмуш тарзида бунёдкорлик ва яратувчанликка, озодалик ва ободликка интилиш иштиёқи сезилиб туради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги «Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳам халқимизнинг ана шу эзгу интилишларини ифода этган муҳим ҳужжат бўлди.

Аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш чора-тадбирлари комплексини бажариш, жойларда санитария ва экологик вазиятни тубдан яхшилаш, аҳолининг қаттиқ маиший чиқиндиларини ташиб кетиш ва жойлаштириш бўйича санитария жиҳатидан тозалаш борасида ўз вақтида ва сифатли хизматларни самарали ташкил этиш мақсадида қабул қилинган ушбу қарор асосида туманимизда ҳам қатор ижобий ишлар қилинмоқда.

Туман ободонлаштириш бошқармаси тасарруфидаги 8 та замонавий махсус автотранспорт воситалари, жумладан 1 дона чиқинди юкловчи трактор, 1 та сув сепиш, 1 та ахлат ташиш, 1 та ичимлик суви ташиш машиналари, 1 дона кран-манипулятор каби техникалар ҳамда 3 та трактор тиркамалари ёрдамида тозалаш ва ободонлаштириш ишлари самарали олиб борилмокда.Шунингдек, бошқармада хизмат бобида фойдаланиш учун 1 та "Дамас” автомашинаси мавжуд.

Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарорини ижро қилиш бўйича шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг ташқи қиёфасига бўлган замонавий шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда, қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш ва уларни санитария қоидалари ва нормаларига қатъий мувофиқ ҳолда жойлаштириш ишларининг ташкил этилишини таъминлаш мақсадида туман маркази, шаҳар типидаги посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларида яшовчи аҳолига хизмат кўрсатиш учун "Ўрта қалъа” овули таркибидаги "Боғ” маҳалласи ҳудудида янги ташкил этиладиган 1 та полигон - қаттиқ чиқиндилар майдончаси учун 10 гектар ер участкаси ажратилди.

Эндиликда мазкур участканинг атрофини ўраш ишлари амалга оширилади ва қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, турларга ажратиш, ташиш, полигонларда кўмиб ташлашда санитария жиҳатидан тозалаш объектларидан фойдаланиш ва сақлаш ҳамда уларни санитария ва экология талабларига мувофиқ утилизация қилиш ишлари ташкил этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарори билан "Қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш ва кўмиб ташлашни ташкил этиш ва назорат қилиш модели”, шунингдек шаҳарларда, туман марказларида ва шаҳар типидаги посёлкаларда ҳамда қишлоқ аҳоли пунктларида ахлатларни тўплаш шохобчасининг намунавий макети ишлаб чиқилиб, тасдиқланди. Шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш хизматларидан амалда фойдаланувчи аҳоли сонини ҳисобга олган ҳолда ахлат тўплаш шохобчалари ва контейнерлар сони ҳамда уларни жойлаштириш схемалари ишлаб чиқилди.

Унга кўра, 2014 йилда туман марказидаги 11 та маҳаллалар ҳудудидаги 6360 та хонадон, шунингдек 41 та кўп қаватли уйлардаги 554 та хонадонларга хизмат кўрсатиш учун 3 та ахлат тўплаш шохобчасини қуриш ва уларни 6 та контейнер билан жиҳозлаш режалаштирилмоқда. Туманимиз овулларида жорий йилда жами 110 та ахлат тўплаш шохобчалари қурилади.

Бу ишларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида, санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ободонлаштириш бошқармасининг хўжалик ҳисобидаги участкалари ва полигонларида фойдаланиш учун қўшимча техникалар - 3 та ахлат ташиш машинаси ва 1 та самосвал харид қилиш бўйича шартномалар имзоланди. Туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан юқоридаги қарор талабларини бажариш бўйича барча зарур чоралар кўрилиб, амалий ишлар бошланмоқда.

Айтиш жоизки, тозалик ва озодаликка эътибор бериш ўзини шу юрт фарзанди деб билган ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонуни 12-моддасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, объектларни тегишли ҳудудда жойлаштириш масалаларини ҳал қилишда иштирок этишлари, аҳоли пунктларининг санитария жиҳатидан тозаланишига ҳамда маиший-рўзғор чиқиндилари тўплаб олиб кетилганлиги учун тўловларнинг вақтида тўланишига кўмаклашишлари, объектларнинг санитария ва экологик ҳолати устидан жамоат назоратини амалга ошириши бўйича қатор вазифалари белгилаб қўйилган. Шуларни инобатга олган ҳолда овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари ва маҳалла фаолларини ўзаро ҳамкорликка чорлаб, қаттиқ маиший чиқиндилар билан ишлаш объектларининг санитария ва экологик ҳолати юзасидан жамоатчилик назоратини олиб боришга чақирамиз. Зеро, ўзимиз яшаётган ва меҳнат қилаётган ҳудуднинг саранжом-саришталиги ва озодалиги, атроф-муҳит мусаффолиги сиз-у бизнинг ҳамкорлигимизга боғлиқ.

Қишнинг аёзли кунлари поёнига етиб, уйғониш фасли ташриф буюрган илк кунлардан бошлаб теварак-атрофимизни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш масаласи ҳар қачонгидан-да муҳим аҳамият касб этади. Бу борада барчамиз бир бўлиб меҳнат қилсак, орасталик ва озодаликни кундалик турмуш тарзимизга айлантирсак, ҳаётимиз янада гўзал бўлади.

Анвар КАМОЛОВ,

туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи.

(Фото - kamolot.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026