“ЁШЛАP КЕЛАЖАГИМИЗ” ЖАМҒАPМАСИ ТУМАН ФИЛИАЛИ ЁШЛАPНИ ТАДБИPКОPЛИК ФАОЛИЯТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШГА ЧОPЛАДИ
Яқинда Манғит Иқтисодиёт коллежи биносида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан туман ҳокимлиги ва бошқада ҳамкор ташкилотлар иштирокида “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси туман филиалининг бир йиллик фаолияти сарҳисобига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманни Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси М.Шерметов очди ва олиб борди. Тадбирда туманимиздаги умумтаълим мактабларининг ёшлар етакчилари, ёш тадбиркорлар, тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар иштирок этишди.

Ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, фаол ёшларнинг ўзига хос ташаббусларини аниқлаш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, ёшлар бандлигини таъминлашга ҳисса қўшиш мақсадида “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастурида белгилаб берилган вазифаларнинг тумандаги ижроси ва амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси Амударё туман филиали раҳбари P.Турсунбоев атрофлича маълумот берди. “Ёшлар - келажагимиз” жамғармасининг туман филиали томонидан ёш тадбиркорларга яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, ўз бизнесини йўлга қўйиш истагида бўлган ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоблар олдилар.
О.PАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶