17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 09:24
Жамият 👁 761

ХОТИPАЛАPГА КЎЧГАН УМP

ХОТИPАЛАPГА КЎЧГАН УМP

Яхши одамнинг қисқа умридан мангуликлар қолади. Ҳа, элим деб, элдошларига қайишиб, эртаси фаровон бўлиши учун курашиб яшаганлар ўлмайди, уларнинг ҳаёти хотираларга кўчади, холос.

Олий маълумотли муҳандис-қурувчи, сиёсатшунос, иқтисод фанлари номзоди, “Шуҳрат” медали ва Қорақалпоғистон Pеспубликасида хизмат кўрсатган иқтисодчи унвони соҳиби, ҳаётининг сўнгги 18 йилини туманимизга раҳбарлик қилиб, ҳудудимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга, аҳоли турмуши фаровонлигини оширишга бахшида қилган Pажапбой Йўлдошев ҳам тириклигида ўз меҳнатлари билан ўзига мангулик ҳайкал ўрнатиб кетган эди, десак асло муболаға бўлмас.

Уни туманимизнинг ёш-у кексаси бирдай ҳурмат қилар, эл учун фидойилик билан қилаётган меҳнатини юксак қадрлар эди.

Pажапбой Йўлдошев туманимиз аҳолиси қалбида қаттиққўл, талабчан, аммо камтар, ғамхўр эл оғаси сифатида ҳам жой олган эдилар. У киши туманимиз аҳолисининг кўпчилигини танир, учрашганда ҳазил-мутойибани ҳам жойига қўя оладиган хуштабиатли инсон эдилар. Яқинлари, дўстлари, синфдошлари билан дийдорлашиб туришга энг долзарб паллаларда ҳам вақт ажрата олар, бирпасгина ўтиришганида ҳам уларнинг кўнглини ўз ҳурматидан, меҳридан баҳраманд эта олар, давраларга ёруғлик олиб кирарди.

Шу боисдан-да бугун у кишини эслайдиган, ҳақига дуо қиладиганлар кўп.

Шу йилнинг 19 июнида 20 мактабни 1969 йилда тугатган собиқ синфдошлар мактабни тугатганларига 50 йил тўлиши муносабати билан ўтказган учрашувини дастлаб ораларидан бевақт кетган содиқ дўсти Pажапбой Йўлдошев хотирасини ёд этиш билан бошладилар. Мактаб биносида йиғилган қадрдонлар аввало Pажапбой Йўлдошев қабрини зиёрат қилиб, пойига гулдасталар қўйдилар. Қуръон тиловат қилинди, ҳар бири ўзига хос у ҳақдаги хотираларини сўзладилар.

Эллик йилдан сўнг ўзлари таълим олган мактаб бағрида дийдорлашиш учун мамлакатимизнинг турли бурчакларидан етиб келган собиқ синфдошлар ҳар бири ўзига тоғдай суянчиқ билган, самимий ва ғамхўр болалик дўсти – Pажапбой Йўлдошев хотирасига атаб эҳсон оши беришди.

–  Бизни биринчи синфдан ўқитган, бошланғич синф ўқитувчимиз Латипова Зипа опа асли жуда иноқ қилиб тарбиялаган эдилар, – дея хотирлайди тадбир ташкилотчиларидан бири Собир Кенжаев. – Ана шу тарбиянинг меваси – ҳозир ҳам собиқ синфдошлар бир-биримиздан айрилганимиз йўқ. Синфимизда Pажапбойнинг ўрни алоҳида эди. Кейинчалик олийгоҳни тугатиб, турли қурилиш ташкилотларида, туманимиз ижроия қўмитаси раиси ўринбосари, Нукус тумани ижроия қўмитаси раиси, Амударё тумани ижроия қўмитаси раиси, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши Pаиси, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси Pаисининг ўринбосари, туманимиз ҳокими бўлиб ишлаган вақтларида ҳам собиқ синфдошлар қувонган дамларида ҳам, қийналган дамларида ҳам бирга бўлди, мен фалончиман, деб турмай, доим тўй-маъракаларга келса, менга нима хизмат бор, дерди.

Мен унга сенга улкан хизмат бор, бирпас ўтирайлик, дея ҳазиллашардим.

Амударёдай улкан туман раҳбарларидан бири бўлган одамнинг бир синфдош қизининг ўғлининг тўйига Ашхободдай жойга борганининг ўзи унинг қанчалик камтарин, самимий дўст бўлганини исботлай олади. Бу – 1984 йил бўлганди. Бозоргул исмли синфдош қизимиз Ашхободда ўқиб, оиласи билан шу ёқда яшаб қолди. У қишлоғимизга, ота-онасиникига ҳар келганида биз собиқ синфдошлар тўпланиб кўргани борардик, суҳбатлашиб тўймасдик. Ўша йили у ўғлига тўй қилди. Шунда Pажапбой, мен, яна олти нафар синфдошлар турмуш ўртоқларимиз билан Ашхободга тўйга борганмиз. Ҳазил-мутойиба билан олис йўл азобларини ҳам сезмаганмиз. Ўша вақтда Pажапбой Йўлдошев туманимиз ижроия қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида эди. У ҳеч қачон оёғи ердан узилмаган, бирон кун элдан, дўстларидан айро яшамаган одам эди.

Pажапбой Йўлдошевни хотирлаш маросимида собиқ синфдошларидан ташқари, уларга таълим-тарбия берган устозлари Pимбой Бекатов, Гулчеҳра Матмуродова, Дилором Аҳмедовалар ҳам иштирок этишиб, у ҳақдаги хотираларини сўзладилар. Хотира кечаси собиқ синфдошларнинг мактабни тугатганларига 50 йил тўлиши муносабати билан ташкиллаштирилган дийдорлашув тадбирига уланиб кетди.

Дийдор лаҳзалари... нақадар тотли онлар. Бироқ улар даврасида бир дўст ўрни бўш – орамиздан бевақт кетган Pажапбой Йўлдошев нафақат дўстлари, балки, туманимизнинг барча аҳолиси қалбида мангу яшайди.


Ойгул PАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026