21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 09:28
Жамият 👁 716

“Қорадори – 2019” тадбирлари ўтказилмоқда

“Қорадори – 2019” тадбирлари ўтказилмоқда

Жаҳон миқёсида халққа, миллат келажагига хавф туғдираётган хатарлардан бири бу гиёҳвандликдир. Бу офат инсониятни залолат ботқоғига чўктириб, тубсиз жарликка қулатади. Унинг таъсиридан мамлакатимиз аҳолисини муҳофаза қилиш мақсадида гиёҳванд воситаларнинг ноқонуний айланиши, унинг етиштирилишига қарши мунтазам кураш олиб борилмоқда.

Юртимизда гиёҳванд моддалар етиштирилишига қарши курашиш бўйича турли тадбирлар ўтказилади. Чунки ҳали ҳам одамлар орасида таркибида наркотик моддалар бўлган ўсимликларни экиш, унинг орқасидан мўмай даромад орттиришни кўзлаётганлар топилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Д.Назармуҳамедовнинг тегишли  кўрсатмаси асосида жорий йилнинг 1 майидан 30 июнига қадар 1-босқич республика миқёсидаги “Қорадори - 2019” кенг қамровли тадбири ўтказилиши белгиланган эди. Мазкур кўрсатма талабларини бажариш мақсадида туманда ҳам ИИБ профилактика инспекторларининг Соғлиқни сақлаш идоралари билан ҳамкорлиги йўлга қўйилди. Шунингдек, диспансер ҳисобидаги гиёҳвандликка мубтало бўлган ва муқаддам гиёҳванд моддаларга боғлиқ жиноят содир этган шахслар билан олиб борилаётган профилактик-огоҳлантирув тадбирларининг самарадорлигини янада ошириш бўйича чоралар кўрилди.

Тадбирлар давомида муқаддам гиёҳвандлик  моддаларини истеъмол қилиш, олиб кириш ва тарқатиш билан боғлиқ жиноят содир этган шахсларнинг турар жойлари, томорқалари, дала ҳовлилари, хўжалик ва бошқа ер участкалари тўлиқ текширилмоқда. Уларнинг турмуш-тарзи ва хатти-ҳаракатлари назоратга олинмоқда. Бундан ташқари, кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда муқаддам жиноят содир этиб, ҳозирги кунда қидирувда бўлган шахсларни ушлаш чоралари кўрилмоқда.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган ва мажбурий даволашга муҳтож гиёҳвандлик касаллигига мубтало бўлган шахсларни белгиланган тартибда махсус даволаш-профилактика муассасаларига жойлаштириш чоралари ҳам кўрилмоқда. Шу қаторда эгасиз ва ҳеч ким яшамайдиган хонадонларда ишратхона ва бангихоналар ташкил этилишининг олдини олиш, бу жойларда жиноят содир этилишига йўл қўймаслик, уларнинг фаолиятига чек қўйиш бўйича тадбирлар белгиланган бўлиб, шу асосда фуқаролар йиғинлари масъуллари билан ҳамкорликда овул ва маҳаллаларда текширувлар ўтказилмоқда.

Гиёҳвандлик, заҳарвандлик ва алкоголизмнинг олдини олиш борасидаги ишларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида тумандаги барча корхона ва ташкилотларда, таълим муассасаларида, фуқаролар йиғинларида профилактик-огоҳлантирув тадбирлари кенг тарзда ўтказилиб келинмоқда. Маҳалла фаоллари ва профилактика инспекторлари, уларнинг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари билан ҳамкорликда тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Бу иллатнинг аянчли оқибатлари тўғрисида турли роликлар, кинофильмлар намойиш этилиб, айниқса, ёшларга кенг тушунтирилмоқда ва ундан огоҳ бўлишга даъват қилинмоқда.

Ҳозирги кунда туманимизда “Қорадори - 2019” тадбирлари давом этмоқда.

Орифжон Қосимов, туман ИИБ ҲПБ катта инспектори.

(Иллюстратив фото)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026