Туман Хотин-қизлар қўмитаси мутахассислари уйма-уй юриб мониторинг ўтказмоқда
Халқимиз азал-азалдан озодлик, орасталикни юксак инсоний фазилат сифатида қадрлаб келади. Оилаларда соғлом турмуш тарзининг барқарор бўлиши, ҳовли-жойлар атрофининг гўзал қиёфа касб этиши шу ерда яшовчи кишиларнинг саъй-ҳаракатига боғлиқ.
Туман хотин-қизлар қўмитаси туманимизда яшовчи фуқароларнинг турмуши обод, фаровон бўлиши учун кўпгина чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Айни кунларда қўмитанинг мутахассислари ва вакиллари уйма уй юриб, хонадонларни тартибга келтириш, гуллар ўстириш, томорқа маданияти, ободонлаштириш, уйларни тоза-озода сақлаш бўйича мониторинг ўтказмоқда. Аёллар билан суҳбатлашиб, тушунтириш ва тарғибот ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Табиийки, бунингдек амалга оширилаётган ишлар келгусида аҳоли турмуш даражасини яхшилашга, сифатини оширишга ижобий таъсир кўрсатади.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶