“Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилди
Юртимизда бўлиб ўтаётган муҳим ижтимоий-сиёсий жараён - фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловлари янги таҳрирдаги «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунга мувофиқ ҳолда ўтказилиб, сайловларда фуқаролар ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этишмоқда. Мазкур қонунда белгиланганидек, фуқаролар йиғинларидаги сайловлар ва уларни ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарори билан тузилган ишчи гуруҳ томонидан ташкиллаштирилмоқда.

10 май куни “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилди. Мазкур жараёнда сайловда овоз бериш ваколатига эга бўлган 320 нафар фуқаролар вакилларидан 241 нафари иштирок этди.
Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган йиғилишда дастлаб кун тартибидаги масалалар белгилаб олинди. Тартибга кўра, йиғин раиси (оқсоқоли) лавозимига ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикрини инобатга олган ҳолда кўрсатилган номзодлар - Бахтиёр Ўтамуродов ва Соатбой Усеновлар ҳақида ахборот берилди. Номзодлар маърузалари тингланиб, вакилларга овоз бериш тартиби тушунтирилди ва саноқ комиссияси томонидан сайлов бюллетенлари тарқатилди.
Фуқаролар йиғини раисини сайлаш яширин овоз бериш орқали амалга оширилди. Вакиллар бюллетенларни яширин овоз бериш кабинасида тўлдиришди ва сайлов қутисига ташлашди. Иштирок этган вакилларнинг 68 нафари Бахтиёр Ўтамуродовга, 169 нафари эса Соатбой Усеновга овоз беришди. Энг кўп овозга эга бўлган номзод - Соатбой Усенов “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига сайланди.
О. Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶