КИТОБ САЙЛИ ЎТКАЗИЛДИ
Яқинда туман “Баркамол авлод” болалар марказида “Нуроний” жамғармаси туман бўлимининг “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти билан ҳамкорликда амалга ошираётган “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашамиз” номли грант лойиҳаси доирасида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг китобга, мутолаага иштиёқини ошириш мақсадида “Китоб сайли” тадбири ўтказилди.
Тадбирни марказнинг ўлкашунослик ва экология йўналиши услубчиси М.Ортиқбоева очди ва олиб борди.
“Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири Ойгул Ражабова таҳририят ходимларининг “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашамиз” номли гранти лойиҳаси доирасида ёшлар маънавиятини юксалтириш, ёшлар орасида китобхонлик даражасини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирди. Китоб ўқиш аҳамияти ҳақида тўхталиб, таҳририят қошидаги ташкил этилган кутубхонадаги мавжуд китоблардан марказ тарбияланувчиларига олиб ўқишга тавсия қилди.
Ёшлар 40 дан зиёд бу китобларни қизиқиб кўрдилар. Ўқиш истагида бўлган ўқувчилар кутубхонага аъзо бўлишга даъват этилди.
“Китоб сайли” кўргазмасига қўйилган ўзбек мумтоз адабиёти, жаҳон адабиётининг сара намуналари ўқувчиларга жуда манзур бўлди.
(Ўз мухбиримиздан).

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶