Туманимизда “Шараф лентаси” акцияси ўтказилди
Юртимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Шараф лентаси” акцияси ўтказилмоқда. Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан туманимизда ҳам ушбу акция ташкил этилди.


Тинчлигимиз ва ёруғ кунларимиз учун жон фидо қилган ватандошларимиз, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасини ёд этиш билан бирга ёшлар онгига инсон қадри, унинг хотирасини ёд этиш ва шарафлаш улуғ қадрият эканини сингдириш мақсадида ўтказилган акцияда Иттифоқ сардорлари ва фаол ёшлар иштирок этдилар. Ватанимиз байроғи тасвири туширилган ленталар тумандаги Истироҳат боғи, Деҳқон ва Буюм бозори, савдо дўконлари каби аҳоли гавжум жойларда барчага тарқатилди. Автомобилларга миллий байроқ тасвири акс этган наклейкалар ҳам ёпиштирилди.



Иккинчи жаҳон уруши йилларида юрт ҳимоясига отланиб, Ватанга муносиб хизмат қилган юртдошларимизга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш мақсадида ташкил этилган акция туманимиз аҳлига ниҳоятда кўтаринки кайфият бағишлади.
М.Ўразимбетов,
иттифоқи туман Кенгаши бош мутахассиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶