12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:18
Саломатлик 👁 3,638

ОИВ ЁКИ ОРТТИРИЛГАН ИММУНИТЕТ ТАНҚИСЛИГИ СИНДРОМИ: у инсон ҳаётини ҳалокатга олиб келади

ОИВ ЁКИ ОРТТИРИЛГАН ИММУНИТЕТ ТАНҚИСЛИГИ СИНДРОМИ: у инсон ҳаётини ҳалокатга олиб келади

Одам иммунтанқислик вируси (ОИВ) касаллиги бутун дунёни қора булут сингари эгалламоқда. ОИВ - одам иммунтанқислик вируси. У организмни инфекциялардан табиий ҳимоя қилувчи иммун тизимини емиради. ОИТС - орттирилган иммунитет танқислиги синдроми. Бу иммун тизим емирилиб, унинг фаолияти бузилганидан сўнг одам ҳар қандай инфекцияларга берилувчан бўлиб қоладиган ҳолат. ОИВ билан зарарланган кишини ташқи кўринишига қараб аниқлаб бўлмайди. Организмда ОИВ борлиги махсус тестлар ёрдамида аниқланади. Тест ўтказишдан мақсад организмга кирган ОИВга қарши курашиш учун организм томонидан ишлаб чиқарилган ҳимоя оқсилларини (антитела) аниқлашдир. Аммо ОИВ ни юқтириш хавфи билан боғлиқ жинсий алоқа ёки хавфли (инфекцион) йўл билан наркотик моддани қабул қилгандан кейин текширув ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас. Юқтириш эҳтимоли пайтидан антитела пайдо бўлгунига қадар маълум бир вақт - бир неча ҳафтадан 3-6 ойгача вақт ўтиши зарур. Агар қон таҳлили серонегатив деб номланган даврда қилинса, унинг натижаси манфий бўлади.

Инсон организмига кирган ҳар қандай микроорганизмларни фарқлайдиган ҳимоя - иммун ҳужайраларининг махсус гуруҳи Т-хелперлар деб аталади. Одамнинг иммунтанқислик вируси ўзининг оқсиллари билан бу ҳужайраларнинг юзасига бирикиб олади ва уларнинг ташқи қобиқларини бузиб, емиради. Кейин вируснинг РНК ҳамда ферментлари ҳужайранинг ядросига кириб боради ва вируснинг янги нусхаларини ишлаб чиқара бошлайди. Шундай қилиб, ОИВ Т-хелперларни ўзининг ҳимоя вазифасини бажаришдан маҳрум қилиб, "ўзига ишлашга” мажбур қилади. Кейинчалик Т-хелперлар сони камаяди ва организмнинг ҳимоя кучлари холдан тояди, оқибатда бошқа касаллик қўзғатувчиларига қарши курашиш имконияти қолмайди. Натижада ҳар қандай касалликни қўзғатувчи замбуруғ, бактерия, вируслар энди ўзининг йўлида тўсиққа учрамайди.

Жаҳон соғликни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра бугунги кунда жаҳонда 34 млн.дан зиёд инсон ОИВ инфекцияси билан яшаяпти. Илк бор бу хасталик 1981 йилда АҚШдаги касалликларни назорат қилиш маркази томонидан қайд қилинган. Бизнинг Республикамизда маҳаллий аҳолида мазкур касаллик билан касалланиш 1989 йилда бошланган. Бу даҳшатли офатдан ҳар йили 3 млн.га яқин дунё аҳолиси вафот этяпти, шундан болалар 600-700 мингни ташкил этади. Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси билан яшаётганларнинг сони 16мингдан зиёд. Уларнинг 70 фоизини эркаклар, 30 фоизини аёллар ташкил қилади. Бугунги кунгача ОИВ инфекциясининг олдини олиш ишлари олиб борилишига қарамасдан туманимизда ҳам 10 нафар бемор рўйхатга олинган.

Агар эсларингизда бўлса, ОИВ инцекциясини юқтириш ва ОИТСга чалинишнинг зарарли оқибатлари тўғрисида "Тараққиёт кўзгуси” газетасининг 2013 йил, 25 декабрь сонида ҳам "ОИВ инфекцияси ва келажак авлод” сарлавҳаси билан мутахассис-шифокор мақоласи берилган эди. Биз ушбу мавзуга қайта-қайта мурожаат қилишимизга ҳам объектив, ҳам субъектив сабаблар кўп. Чунки бутун дунё аҳолисини ташвишга солаётган бу касаллик инфекциясини табиатнинг энг онгли ва олий маҳсули – инсон тарқатмоқда. Бетартиб ҳаёт кечириш, тўқликка шўхлик қилиб, кўнгил кўчаларига кириб, шарм-ҳаёни унутган ҳолда танфурушлик қилиш, гиёҳванд моддаларини истеъмол қилишга муккасидан кетиш – инсон ҳаётини ана шундай ҳалокат ёқасига олиб келмоқда. ОИВни юқтирган эр ўзи билан турмай, умр йўлдоши, ҳали дунёга келмаган мурғак гўдагининг ҳаётига чегара қўймоқда. Бу – жуда катта ижтимоий фожеа.

Юқорида туманимизда 10 нафар киши шундай дард билан яшаётганлари ҳақида айтиб ўтган эдик. Демак, ўша 10 нафар ОИВ билан яшаётган кишиларнинг умр йўлдоши ёки фарзандларига бу даҳшатли касалликни юқтирмасликларига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

Ҳар қандай офатга қарши курашишдан кўра, унинг олдини олиш осонроқ кечади. Шу боис, ТТБ ҳузуридаги "Саломатлик маркази” томонидан туманимиздаги барча маҳаллаларда, ўқув даргоҳлари, корхона ва ташкилотларда доимий равишда гиёҳвандликка, ОИВ инфекцияси ва ОИТСга қарши кураш мавзусида давра суҳбатлари, "Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти журналистлари билан ҳамкорликда ўқув муассасаларида семинарлар, аҳоли ва ёшлар ўртасида жонли мулоқотлар тарзидаги тушунтириш-тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Бундай тадбирларимизда минглаб кишилар иштирок этишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишмоқда.

Бизнинг мақсадимиз эса ҳамиша халқимизни соғлом, ёшларимизни баркамол кўриш, ҳаётимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришдир.

О.Ҳалимов,

туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026