Холимбеглик нуронийлар мактаб ўқувчилари билан учрашдилар
29 апрель куни 35-сонли умумтаълим мактабида “Нуроний” жамғармаси Амударё тумани бўлимининг Давлат гранти маблағи ҳисобидан молиялаштирилган “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашамиз” номли лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказилиб, унда Холимбег овулида яшовчи меҳнат фахрийлари ва ўқувчи-ёшлар иштирок этдилар.

Давра суҳбатини мактаб директорининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари Баҳром Полвонов кириш сўз билан очиб, ушбу тадбирнинг мақсад ва вазифалари тўғрисида гапирди. Шундан сўнг “Тараққиёт кўзгуси” газетаси масъул котиби Алламберган Жуманиёзов сўзга чиқиб, мамлакатимизда ёшлар маънавиятини юксалтириш мақсадида уларни китобхонликка жалб этишга катта эътибор берилаётгани ҳақда, ёшларнинг нуронийлар билан учрашувларини ташкил этиш уларда миллий урф-одат ва қадриятларимизга бўлган ҳурмат эътиборларининг ошишига хизмат қилаётгани ҳақида гапирди.
Давра суҳбатида иштирок этган фахрийлардан Зарифбой Асқаров, Бибиҳожар Собирова ва Зиёдбой Тангирбергановлар сўзга чиқишиб, ёшларга кўп китоб ўқиш, дарсларни яхши ўзлаштириш, катталарни ҳурмат қилиш, кичикларга меҳрибон бўлиш, савоб ишларни кўпроқ қилиш юзасидан ўз насиҳатларини бердилар.
Давра суҳбатида мактабнинг 10-синф ўқувчиларидан Диёрбек Чоршамов, Малика Ражабова, Фарида Сафарбоева, Миржалол Давлатбоев ва Дилшода Халиллаевалар сўзга чиқишиб, доимо аъло баҳоларга ўқишга, бўш вақтларида кўплаб бадиий китоблар мутолаа қилишга, Ватанимизга содиқ инсонар бўлиб етишишга сўз бердилар.
А.Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶