Фан ва таълим
👁 867
Фан ойлиги якунига бағишланган тадбир ўтказилди
Шу йилнинг 30 апрелида 45-сонли мактабда умумтаълим мактабларида эстетика фанлари ойлиги якунланишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Унда 5 “А” ва 5-“Б” синфлари ўқувчилари билимдонлик, эпчиллик ва оила-рўзғор ишларида чаққонлик, озодалик борасида ўзаро беллашдилар.

Шунингдек тадбир иштирокчилари эътиборига шу мактаб 7 синф ўқувчиси Озода Давлатбоеванинг чизган расмлари кўргазмаси ҳам ҳавола этилди. “Юртим жамоли” деб номланган расмлар тўплами томошабинларни она юртимиз гўзаллигини, нафосатини ҳис этишга, она табиатимизни асраб-авайлашга ундади. Шунингдек, мактаб бадиий ҳаваскорлари ижросида ижро этилган рақслар барчага хуш кайфият бағишлади.
Шерали Жуматов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶