Президент маърузаси ўрганилмоқда
Айни кунларда таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси чуқур ўрганилмоқда.
20 январь куни 40-сонли мактабда ҳам шу мавзуга бағишлаб ота-оналар йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этдилар. "Соғлом бола - соғлом ва аҳил оиланинг мевасидир" мавзусида ўтказилган йиғилишда Президентимизнинг маърузасидаги соғлом болани вояга етказишда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилада соғлом муҳитни кучайтириш, оилаларнинг иқтисодий ва маънавий асосларини мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилди.
Йиғилишда "Муаммолар дарахти" услубидан фойдаланган ҳолда ота-оналар кичик гуруҳларда ишлаб, оиладаги носоғлом муҳит натижасида келиб чиқадиган муаммоларни яна бир бор ўйлаб кўрдилар ва уларнинг олдини олиш тўғрисида тушунча олдилар.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶