13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:39
Жамият 👁 3,540

ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ-ЎЗИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИ: жамоатчилик ва давлат идораларининг ҳамкорликдаги фаолияти

ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ-ЎЗИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИ: жамоатчилик ва давлат идораларининг ҳамкорликдаги фаолияти

Ҳар тонг ўрнимиздан туриб эшигимизни очсак, кўзимиз қўшниларимизга тушади. Улар билан саломлашиб, омонлик сўрашиб, кўнглимиз хотиржам бўлади. Чунки қўшниларимиз тинч бўлса, қўшниларимиздан, яқинларимиздан таркиб топган маҳалламиз тинч бўлса, ўзимиз ҳам тинч бўламиз. Демак, ҳар биримизнинг турмушимиз ўзимиз яшаётган маҳалла билан чамбарчас боғлиқ.

Аҳолининг тинч-тотув яшашига эришишда, соғлом фарзандларнинг дунёга келиши ва шиддатли замонамизга мос интеллектуал салоҳиятли, она юртига фидойи бўлиб улғайишида, оилалардаги баъзи бир муаммоларнинг ижобий ҳал этилишида маҳаллаларнинг ўрни беқиёсдир. Халқимизнинг  турмуши сифатини янада яхшилаш мақсадида маҳалла, овул фуқаролар йиғинлари фаолияти тубдан янгиланиб, ўзини-ўзи бошқариш соҳасида такомиллаштирилган тизимлар жорий этилмоқда.

Маҳалла, овул фуқаролар йиғинлари фаолиятига татбиқ этилган жамоатчилик ва давлат идораларининг ҳамкорликдаги фаолият тизими ҳам шулар жумласидандир.

Яқинда Манғит шаҳридаги Беруний  маҳалласида мазкур тизимга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Кўргазмали семинарга туман ҳокими биринчи ўринбосари Ф.Саъдуллаев, туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедова, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси  раиси Р.Рўзметов, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи О.Ҳалимов, Манғит шаҳридаги маҳаллалар оқсоқоллари, диний маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, посбонлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Иштирокчилар дастлаб маҳаллада ташкил этилган "Маслаҳат маркази” ва "Ораста қизлар давраси” фаолиятидан ҳикоя қилувчи кўргазмалар билан танишдилар.

Кўргазмали семинарда туман  ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедованинг янги тизим хусусидаги тақдимоти тингланди. Мазкур тизимда маҳалла, овул фуқаролар йиғинларида бешта сектор - "Оилага кириш сектори”, "Жиноятчилик профилактикаси сектори”, "Бандлик сектори”, "Саломатлик сектори”, "Таълим ва тарбия сектори” белгиланган режа асосида фаолият юритади. Бу секторларга ҳудуддаги давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ва ходимлари етакчилик қиладилар ва ҳамкорликда иш олиб борадилар. Ҳар бир сектор ўз тузилишига, вазифаларига эгадир. Масалан, "Саломатлик сектори” аъзолари соғлом турмуш тарзини шакллантиришда маҳаллада ҳафта кунларини тақсимлаш схемасини ишлаб чиқиб, бошқа секторлар билан ҳамкорликда иш олиб боради. Мазкур схемага мувофиқ ҳафтанинг душанбаси нуронийлар куни, дея белгиланган бўлиб,  сектор аъзолари бу куни ҳудуддаги кекса ва нуронийлардан хабар олишиб, касалликлар профилактикаси, дори-дармонлардан оқилона фойдаланиш ва хонадоннинг саранжом-саришта, озодалигида кексаларнинг йўл-йўриқлари хусусида суҳбатлашади. Сешанба - ҳомиладорлар кунида ҳудуддаги ҳомиладор аёллар билан ҳомиладорлик давридаги зарур қоидалар, бехатар оналик каби мавзуларда суҳбатлар уюштиради ва муаммолари бўлса, ҳамкорликда чоралар кўради. Чоршанба – болалар ва ўсмирлар куни муносабати билан ҳудуддаги болалар ва ўспиринлар билан шахсий гигиена, зарарли одатлардан сақланиш, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари хусусида суҳбатлар ўтказади. Пайшанба эса хонадон ва экология масалаларига бағишланади. Жума - аёллар ва қизлар куни деб белгиланганлиги муносабати билан оилада санитария ҳолатининг  яхшиланишида бекаларнинг роли, қизларни мустақил ҳаётга ва оилага тайёрлаш, соғлом турмуш тарзи афзалликлари хусусида суҳбатлар ўтказиш белгиланган. Шанба – ўқув муассасалари кунида эса маҳалладаги ўқув муассасаларига ташриф буюриб, ўқувчиларда гигиеник саломатликни шакллантириш, спорт билан дўстлашишнинг фойдаси, ичиш-чекиш  каби зарарли одатлардан сақланиш каби мавзуларда суҳбатлар ўтказади.

Маҳаллада ташкил этилган бешта сектор раҳбарларининг ўз фаолиятлари тақдимотидан сўнг жорий этилган тизим хусусида фикр алмашувлар, таклиф-мулоҳазалар билдирилди. Туман ҳокими биринчи ўринбосари Ф.Саъдуллаев, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедова, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Р.Рўзметовлар маҳалла, овул фуқаролар йиғинлари фаолиятига жорий этилган тизим  афзалликлари ва уни амалга оширишдаги вазифаларга кенг тўхталдилар.

Кўргазмали семинарда муҳокама этилган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.

О.РАЖАБОВА,

журналист.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026