17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 17:37
Жамият 👁 563

ФИДОЙИЛИГИ УМРИНИ БЕЗАГАН АЁЛ

ФИДОЙИЛИГИ УМРИНИ БЕЗАГАН АЁЛ

Ёш авлод қалбида илм-фанга ҳавас уйғотиб, саво-дини чиқариб, комил инсон-лар бўлиб вояга етишишига ҳисса қўшиш – энг шарафли вазифадир. Хизр эли ма-ҳалласида дунёга келган Олмагул ана шундай мўъ-табар касбга ёшлигидан меҳр қўйди. Ўқитувчи бўлиб ишлайдиган отаси Эшимбат Холимбетовнинг доимо болалар ташвиши билан яшаши, уларни алоҳида меҳр билан қайғуриши, яхши ўзлаштира олмаётган айрим ўқувчилари билан дарсдан сўнг қўшимча шуғулланиб, билимлилар қаторига қўшиш учун куюниб юришлари ёш қизалоқнинг ҳавасини кел-тирарди.

Олмагул ҳам отаси каби ўқитувчи бўлишга қарор қилиб, мактабни тугатгани-дан кейин Нукус Давлат педагогика институтининг филология факультетига ҳужжат топширди. Ўқишга кириб, уни муваффақиятли тугатиб келгач, 2001 йилда ўқитувчилик фаолиятини бошлади.

Айни кунда у меҳнат қилаётган 64-сонли мактаб туман мактаблари рейтин-гида юқори ўринлардан бирини эгаллаб турибди. 260 ўринга мўлжалланган муас-сасада ҳозирги кунда икки сменада 510 нафар ўқувчи-ёшлар таълим олишмоқда. Уларга 42 нафар маҳоратли ўқитувчилар дарс бериб ке-лишаётир.

Муассасада Ўтабика Ердо-шева, Гўзал Қодирова, Муяссар Жуманиёзова ка-би жамоада узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, юртимизга муносиб ўғил-қизлар тарбиялаб етиш-тирган тажрибали ўқитув-чилар меҳнат қилади. Улар нафақат ўқувчи-ёшларга, балки, олийгоҳларни би-тириб келиб, шу ерда ўқитувчилик фаолиятини бошлаган ёшларга ҳам ус-тозлик қилишади, маҳо-ратларини ошириш борасида йўл-йўриқлар беришади. Натижада бугунги кунда Ойбек Қурбонов, Маҳфуза Сафарбоева каби ёш ўқи-тувчиларнинг ҳам касбий малакаси ошиб, кўпгина ютуқларга эришаяптилар.

Олмагул Холимбетова ёш бўлса-да, ана шу аҳил жамоада ўз обрў-эътибори-га эга, ўқувчиларнинг се-вимли устозига айлана олган интилувчан, фидойи аёл.

Олмагул учун ҳар бир дарс машғулоти ўқувчи-ёшларнинг билимини, са-лоҳиятини ошириш учун мукаммал тақсимланган лаҳзалар. Ҳар сафар у синфхонага кириб келар экан, зиммасидаги ана шу шарафли бурчни адо этишга астойдил интилади. Нати-жалар эса қувонарли.

– Ўтган 2017-2018 ўқув йилида 9-синф ўқувчим Райҳона Бахтиёрова Фанлар олимпиадасининг барча қуйи босқичларида ғолиб бўлиб, Қорақалпоғистон босқичида 2-ўринни олди. Унинг бу йил, албатта, биринчи ўринни олишига ишонаман, дейди Олмагул.

Райҳона Бахтиёровадан умидлари улкан. Қолаверса, у раҳбарлик қилаётган “Қизларжон” клубининг 40 нафардан зиёд қизлари ўз ҳунарлари маҳсули билан турли байрам тадбирларида, танловларда муносиб иш-тирок этиб келишаяпти. Олмагул раҳбарлигидаги 30 нафардан зиёд аёл-қиз-ларни бирлаштирган мактаб бошланғич хотин-қизлар ташкилоти тумандаги наму-нали бошланғич ташкилот-ларнинг бири.

Унинг замонавий педагогик технологиялар асосида ўзи-га хос ижодий ёндошиб яратган дарс ишланмалари Республика миқёсида омма-лаштирилган.

– Мактабда Олмагул опа каби фидойи ўқитувчилар ҳам, кўринишидан кичкина мактабимизнинг ютуқлари ҳам кўп. Жорий ўқув йилида уч нафар ўқувчи Жавоҳир Хидирбоев иқтисод, Улуғбек Ўрозимбетов тарих, Райҳона Бахтиёрова эса она тили ва адабиёти фанидан Фанлар олимпиадасининг Қорақалпоғистон Респуб-ликаси босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишган. Яқиндагина бўлиб ўтган Билимлар беллашувининг туман саралаш босқичида 5 фандан 5 нафар ўқувчи ўтиб, туман босиқичига йўлланма олишди, – дейди муассаса директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Мансур Нуруллаев.

Ҳар бир ёшнинг комил инсон бўлиб вояга етишида, унга билим ва одамийлик, меҳр-оқибат, эзгу орзу-ниятлар билан яшаш туй-ғуларини сингдиришда, жамиятимизнинг муносиб фуқароси бўлиб етишишида ўқитувчиларнинг муносиб ўрни бор. Ана шундай шарафли касбда меҳнат қилиб, уч нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказаёт-ган, оқила оила бекаси бўл-ган Олмагул Холимбетовага келгусида бундан-да улкан муваффақиятлар тилаб қо-ламиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026