Жамият
👁 462
“Дўстлик” маҳалласида тотувлик ва ҳамжиҳатликда сумалак тайёрлаш маросими ўтказилди
Баҳор келиши билан элимизда севимли миллий анъаналардан бири бўлган сумалак тайёрлаш маросимлари бошланиб кетади. У маҳалла-кўй, дўст-дугона, қариндош-уруғлар ҳамжиҳатлигида нуроний-кекса онахонлар бошчилигида ўтказилади.
11 март куни Дўстлик маҳалласида “Дўстлик” кўчасидаги Азимбой ва Шарофат Болтабоевлар хонадонида маҳалланинг пазанда, ишни кўзини биладиган онахонлари бош-қошлигида муқаддас неъмат – сумалак тайёрланди. Қўни-қўшниларнинг аҳиллиги, иноқлиги ва бирдамлигида ўтказилган ушбу маросимга қўшиқ ва лапарлар, ўйин-кулгулар янада файз киритди.
Сумалак тайёрлаш том маънода, гўзал тадбир. У ҳамжиҳатлик, тотувлик тафтида етилади ва инсоний ришталар боғланишига хизмат қилади.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶