14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 04:32
Сиёсат 👁 3,390

Ватан ҳимояси – муқаддас бурч

Ватан ҳимояси – муқаддас бурч

Бош Қомусимизда: "Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш – Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар”, деб белгилаб қўйилган.

Ҳа, дарҳақиқат, Ватанни ҳимоя қилиш ҳар бир фуқаронинг конституциявий бурчидир. Шу азиз она тупроқни не-не аждодларимиз кўз-қорачиғидек асраб-авайлашган. Нажмиддин Кубро, Жалолиддин Мангуберди каби бобокалонларимиз ватан тинчлиги, озодлиги, ҳурлиги йўлида ҳатто ўз бошини тикканлар. Буюк боболаримизнинг издошлари бўлган жасур йигитларимиз ҳам мустақил Ўзбекистонимизни кўксини қалқон қилиб, ҳимоя қилмоқдалар. Айни кунларда  юртимиз бўйлаб 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни нишонланмоқда. Шу муносабат билан, баъзи юртдошларимизни суҳбатга чорладик.

Комилжон Омонов, тиббий кўрик комиссияси аъзоси, катта шифокор:

- Туман мудофаа ишлари бўлимидаги чақирувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия йил давомида иш олиб боради. 2013 йил 2 сентябрдан, шу кунгача, навбатдаги 2014 йилдаги чақирувга тайёргарлик кўриш мақсадида жами 1314 нафар чақирилувчилар тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан 851 нафар чақирилувчилар ҳарбий хизматга яроқли, деб топилди. 131 нафар йигит муддатли ҳарбий хизматга, қолганлари сафарбарлик  чақирув резервидаги  хизматга тайёрланди. Ушбу рақамлар бу йилги кўрсаткич, холос. Мен ҳар гал йигитларимизни тиббий кўрикдан ўтказар эканман, деярли ҳар бир йигитнинг кўзлари ватанни ҳимоя қилиш истаги билан ёниб  турганини кўраман. Бундан менинг кўксим тоғдек кўтарилиб, ниҳоятда фахрланаман.

Негаки, жасур, мағрур, алпқомат йигитларимиз бор экан, юртимиз тинчлигига ҳеч ким рахна сола олмайди!

Умиджон Ўринбоев, туман мудофаа ишлари бўлимининг чақирув бўлинмаси бошлиғи:

- Туман мудофаа ишлари бўлимидаги чақирувчиларни тиббий кўрикдан ўтказувчи комиссия томонидан чақирилувчиларнинг соғлиги текширилгач, уларни жисмоний тайёргарлик синовидан ўтказамиз. Аммо, бўлғуси аскар учун жисмоний лаёқатнинг ўзигина  етарли эмас. Шу боис, йигитларнинг интеллектуал салоҳиятини ва билим даражасини аниқловчи тест ўтказилади. Шундан сўнггина йигитлар ҳарбий хизматга жўнатилади. Жисмонан, маънан, ақлан етук йигитларгина ватан ҳимояси йўлидаги бизнинг юксак ишончимиздир!

Шарифбой Ўрозбоев, аскар йигитнинг отаси:

- Менинг ўғлим Баҳромжон, 2013 йилнинг февраль ойида Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрига ҳарбий хизматга жўнаб кетди. Онам уни кўзларида ёш билан кузатиб қолди.

Мана соғлик бўлса, шу кунга ҳам бир йил тўлай, деб турибди. Ўғлимизнинг хизматдан қайтадиган пайти ҳам яқинлашиб қолди.

Мен ўғил ўстириб, эл хизматига қўшганимдан хурсандман. Сабаби, юртимизнинг тинчлиги, ватанимизнинг ҳурлиги, кўнглимиз, уйимизнинг хотиржамлиги аскар ўғлонларимизнинг ватанимиз сарҳадларини кунни кун, тунни тун демасдан ҳимоя қилганлигидадир! Мен аскар йигитнинг отаси бўлганимдан фахрланаман.

Сирожиддин Тлубоев, талаба:

- Мен 2012 йилнинг апрель ойидан 2013 йилнинг апрель ойига қадар  муддатли ҳарбий хизматни ўтадим. Ҳарбий хизмат давомида барча машғулотларга фаол қатнашдим. Билим ва кўникмаларимизни синаш мақсадида ўтказилган тест синовида юқори балл тўплаб, мудофаа Вазирлиги томонидан бериладиган тавсияномани олишга  муваффақ бўлдим. Ҳарбий хизматдан келгач, Қорақалпоқ Давлат Университетининг техника факультетига ҳужжатларимни топширдим.

Хизматда олган тавсияномам туфайли менга олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишига киришда тўплаш мумкин бўлган энг кўп баллнинг 27 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклида имтиёз берилди. Мен юқори балл тўплаб, талабалик бахтига мушарраф бўлдим.

Олийгоҳга киришимда, менга ҳарбий хизматдаги дарс жараёнларида олган билимларим ёрдам берди. Бунинг учун устозларимдан миннатдорман.

Мен ҳарбий хизматга борганимдан астойдил мамнунман. Нега  десангиз, Ватанимизни ҳимоя қилиб, муқаддас бурчимни бажардим. Дунёқарашим ва билимларимни кенгайтириб, шахс сифатида юксалганим эса, менинг улкан ютуғимдир!

Баҳром Шомуродов, талаба:

- Мен 2009-2010 йиллар оралиғида муддатли ҳарбий хизматда бўлганман. Хизматни тугатгач, Тошкент Ахборот Технологиялари Университетининг Нукус филиалига шартнома асосида ўқишга қабул қилиндим. Бу йил битирувчи 4-босқич талабасиман. Фуқаролик бурчимни бажариб, ҳарбий хизматда бўлганлигим, дарсларни яхши ўзлаштираётганим учун "Камолот” ЁИҲ менга шартномамда белгиланган тўловнинг 35 фоизини қоплади.

Давлатимиз ва Президентимизнинг биз ёшларга қаратаётган эътибор ва қилаётган ғамхўрликларидан қувончга тўлмай бўладими?

Мен шундай  озод, обод ва ҳур ватанда яшаётганимдан фахрланаман! Олийгоҳни якунлаб, албатта, Ватанимиз равнақига ўз ҳиссамни қўшаман!

Дониёр Йўлдошев, шартнома бўйича хизмат қилаётган аскар:

- Болалигимда телевизор орқали ҳарбий либос кийган йигитларни кўрсам, ҳавасим келарди. Улғайгач, албатта  мен ҳам аскар бўламан, деб орзу қилардим.

Мана, йиллар ўтиб, аскар бўлиш бахтига ҳам эришдим.

2012 йилнинг 19 февраль куни Қашқадарё вилояти Хонобод туманига муддатли ҳарбий хизматга жўнаб кетдим. Хизмат пайтимда жисмоний тайёргарликлардан муваффақиятли ўтдим. Шу билан бирга, интеллектуал салоҳиятимни ҳам оширдим. Қўмондонлик менга ҳарбий хизматда қолиб, ишлашни таклиф қилишди.

2013 йил 19 февраль куни ҳарбий хизматдан уйга келдим. Шу йилнинг 23 февраль куни шартнома асосида - ишлаш учун ҳарбий хизматга яна жўнаб кетдим.

Ҳозир армия сафида Ватанимга хизмат қилмоқдаман. Давлатимизнинг биз ёшларга шундай имкониятларни яратиб берганидан ниҳоятда миннатдорман.

Мен барча юртдошларимизни 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан табриклайман. Ватанимиз тинчлиги барқарор, истиқлолимиз абадий бўлсин! 

(Фото - uza.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019