САРҲИСОБ ВА ЯНГИ РЕЖАЛАР
2019 йил 21 февраль куни туман хокимлигининг кичик мажлислар залида ЎзМТДП Амударё туман Кенгашининг навбатдаги XI пленуми бўлиб ўтди. Пленумда ЎзМТДП Амударё туман Кенгаши ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, ЎзМДТП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши етакчи мутахассиси Х.Кабулов, партия етакчилари ва фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Пленумни туман хотин-қизлар қўмитаси раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Марям Ахмедова очди ва олиб борди.
Пленумда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Амударё туман Кенгаши ва партия депутатлик гуруҳининг 2018 йилдаги фаолияти якунлари ва 2019 йилдаги фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисидаги масалалар кўрилди.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан ЎзМТДП Амударё туман Кенгаши раиси Ширин Янгибоева маъруза қилди. У ҳозирги кунда партиянинг туман Кенгаши аъзолари сони 1401 нафарга етгани, хисобот даврида 91 нафар аъзо янгидан қўшилгани, шунингдек партия аъзоларининг 54.6 фоизини хотин-қизлар, 35.4 фоизини ёшлар ва қолган 20 фоизини кексалар ташкил этишини, бошланғич партия ташкилотлари сони эса 41 тадан 43 тага етганини, аъзолик бадаллари тушуми бўйича режа 122 фоизга бажарилганини мамнуният билан таъкидлади.
Шунингдек, кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати А.Юсупов 2018 йил давомида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи иш режасига мувофиқ Ҳалқ депутатлари туман Кенгаши ЎзМТДП депутатлик гуруҳи аъзоларининг ҳар ой давомидаги депутатлик иш фаолияти якунлари бўйича ҳисоботларини тинглаш ва келгуси ойдаги вазифаларини белгилаш юзасидан олиб борилган ишлар, ҳисоботларнинг самарали якунлари, депутатлик гуруҳи томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил тўхталди. У ўз маърузасида ЎзМТДП депутатлик гуруҳи аъзоларининг таклифлари асосида Ҳалқ депутатлари Амударё туман Кенгаши сессиясига 6 та масала киритилганини таъкидлади.
Шунингдек, А.Юсупов Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳар ойда белгиланган муддатларда партия депутатлик гуруҳи иш режаси ҳамда депутатларнинг шахсий иш режасига мувофиқ депутатлар ўз сайловчилари билан ўтказган учрашувларда фуқароларнинг мурожаатлари бўйича ҳудудлардаги мавжуд муаммолар, яъни табиий газ, электр энергияси, тоза ичимлик суви, йўл қурилиши, аҳоли яшаш жойларини тозалаш ва ободонлаштириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, кредит олиш каби масалалар билан бир қаторда ҳукуматимиз томонидан жорий этилган қонунлар, қарорлар ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси назоратига оид масалаларда 31та депутатлик сўровлари киритилгани ва тегишли жавоблар олинганини ва 4 та мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари тингланганини қайд этди.
Бундан ташқари, пленумда депутатлар ЎзМТДП туман Кенгашининг “Ёшлар қаноти” томонидан ташкил этилган “уйма-уй”, “депутат билан юзма-юз” лойиҳалари доирасида аҳоли билан учрашиб, уларнинг муаммо ва мурожаатларига ечим топишда кўмакдош бўлаётганларига алоҳида эътибор қаратилди.
Пленумда партиянинг “Хизмат-беминнат” лойиҳаси доирасида беминнат хизмат кўрсатган ўқитувчиларга ҳамда партия фаолиятида самарали иш юритган депутатлар, партия аъзоларига юқори ташкилотларнинг фахрий ёрлиқлари топширилди.
Пленум сўнгида, партия сафига янгидан аъзолар қабул қилинди ҳамда кун тартибидаги масалалар тўлиқ кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Робия Йўлдошева.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶