14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 18:06
Фан ва таълим 👁 1,010

БУГУНГИ МАКТАБ ВА ЎҚИТУВЧИ МУАММОЛАPИ

БУГУНГИ МАКТАБ ВА ЎҚИТУВЧИ МУАММОЛАPИ

Оммавий ахборот воситаларида ҳозирги таълим тизими, ўқиш ва ўқитиш сифатини яхшилаш, ўқитувчиларнинг жамиятдаги мавқеини кўтариш, уларни фаолиятларидан бошқа ишларга жалб қилмаслик ҳақида кўп ёзилмоқда. Нега давлатимиз бунчалик бизнинг соҳага жон куйдирмоқда, бугун таълим муассасаларидаги аҳвол қалай? Шу соҳада кўп йиллар фаолият юритган инсон сифатида ўз фикрларим билан ўртоқлашмоқчиман.

Кейинги йилларда олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларининг шаффоф ўтказилаётганлиги, ёшларимизнинг эришаётган ютуқлари сабабли ота-оналар фарзандларининг ўқишларига кўпроқ эътибор қаратмоқдалар. Бугун кўпчилик ота-оналар янги ўқув йили бошида “Менинг фарзандимни фалончи ўқитувчи ўқитсин”,  деган таклифларни билдирмоқда.

Бозорга борганда маҳсулотнинг сархилини сайлаганимиздай, бугун мактабда ҳам моҳир ўқитувчини танлаш имконига эгамиз. Шундай экан, дарсликка шоша-пиша кўз югуртириб, шунчаки мажбурият юзасидан ёзилган, йиллаб ўзгартириш киритилмайдиган дарс ишланма, сийқаси чиқиб кетган маърузаларнинг вақти ўтди. Бугунги кун ўқувчисини бу нарсалар қаноатлантирмайди. Ахир, унда ахборот олишнинг янги ва тезкор усуллари мавжуд, қолаверса мактаб таълими шаклан ўзгармоқда. Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2018 йил 5 сентабрдаги қарори билан тасдиқланган 2018-2021 йилларда Ўзбекитсон Pеспубликаси халқ таълими тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора тадбирлар дастури қабул қилинди. Ўқитувчиларнинг ойлик маошлари босқичма-босқич оширилди, мактабларда яна бир психолог лавозимлари жорий қилинди, ўқитувчилар мажбурий меҳнат ва ортиқча қоғозбозликдан озод қилинди. Мактабларда кузатув Кенгашлари ташкил қилиниб, Кенгаш фаол ота-оналар, ҳомийлар, собиқ битирувчилар ва собиқ ўқитувчилардан тузилмоқда. Кенгаш муассасасининг устувор йўналишларини белгилаш, молиявий харажатлар, бюджет ва бюджет маблағларининг сарфланиши, мактаб директори фаолиятига муносабат билдириш, унинг ҳисоботини эшитиш, ўқитувчининг шаъни, обрўсини кўтариш бўйича таклифлар бериш, ўқувчилар учун яратилган шароитлар устидан тизимли мониторинг юритиш каби масалаларни ўрганади ва ҳал қилади.

“Ўқитувчи мақоми тўғрисида” ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб regulation.gov.uz сайтида муҳокамага қўйилди. Лойиҳа 7 боб, 32 моддадан иборат бўлиб, унда ўқитувчи фаолиятининг асосий принциплари, ўқитувчи мақомининг ўзига хос хусусиятлари, ўқитувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ўқитувчи фаолияти устидан назорат кабилар кўрсатиб берилган.

Фаолиятимиз ҳуқуқий жиҳатдан белгилаб берилар экан, ҳамкасбларимиз, шу соҳада тажриба тўплаган устозлар, билимли ёшлар бу борада ўз муносабатлари ва таклифларини билдирсалар, қонун мукаммал ишланишига эришилар эди.

Бундан ташқари халқ таълими ходимларини рағбатлантириш тизимининг янги шакли амалга оширилиши, фанлар олимпиадаси, билимлар беллашуви ва турли мусобақа, танловларда ўқувчилари ғолиб бўлган ўқитувчиларни рағбатлантиришнинг янгича усуллари амалга татбиқ қилиниши кўзда тутилмоқда. Мактаб ўқитувчиларининг 50% гача бўлган педагог ходимлар билан биргаликда, мактаб ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, мактаб маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, кутубхоначи, услуб бирлашма раҳбарига ҳам устама ҳақ тўлаш таклиф қилинди.

Яқин йилларда “Замонавий мактаб” лар ташкил қилиниб, уларда ўқитиш учун зарур бўлган барча шароитлар муҳайё қилинади. 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб мактаблар рейтинги янгича мезонларда аниқланиб, самарадорлиги белгиланади. Бу иш Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2018 йил 5 сентабрь 5538-сон “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва халқ таълими Вазирлиги зиммасига юклатилади.

Қисқаси таълим тизими ўзгармоқда. Энди уни мазмунан ўзгартириш, дарсларни янгича руҳда, янги технологиялар, АКТлар воситасида ташкил қилиш керак. Бу эса ўз-ўзидан кадрлар салоҳиятига бориб тақалади.

Хўш, ўқитувчилар бунга тайёрми?

Ўқитувчи ўз фанини, унга ёндош бўлган фанларни, таълим соҳадаги янгиликлар, замонавий технологиялар, АКТ воситаларидан фойдалана билиши зарур.

У изланувчан, ўқитишнинг турли янги усулларини жорий қила оладиган, ижодкор ва тасаввури бой бўлмоғи, ўқувчилар кўнглига йўл топа оладиган, улар қалтис вазиятлар, турли ҳаётий муаммолардан асрай оладиган жонкуяр ва фидойи бўлмоғи керак.

Ўқитувчи болаларга меҳр қўя олмоғи лозим, ҳар бир боланинг яхши фазилатини кашф қилолмаса, бу соҳада ишламаган маъқул.

Бугун ўқитувчиларнинг кўпчилиги аёллар бўлиб, кўпинча улар уйдаги моддий етишмовчилик, уй-рўзғор ташвишларидан холи эмас. Уларнинг кўнглида қачон дарс тугайди-ю, боламнинг ёнига кетсам,  деган хаёл бўлади.

Ота-оналарнинг ҳаммаси фарзандини яхши ўқитувчининг ўқитишини истайди, мактаблардаги ўртамиёна ўқитувчиларни нима қилиш керак? Кўпинча, дарс тақсимоти даврида бизнинг шароитда менга кам дарс ажратилди, дегувчилар кўпаяди. Агар рейтинг тизимида ўқитувчининг сифат самарадорлиги кўрсатиб берилса, вазиятдан буткул чиқиш мумкин.

Санобар ХЎЖАМУPОДОВА, 40-сонли мактаб директори, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019