17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 23:36
Жамият 👁 859

ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ ВА ОИЛА МУҚАДДАСЛИГИ ТАРҒИБ ЭТИЛМОҚДА

ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ ВА ОИЛА МУҚАДДАСЛИГИ ТАРҒИБ ЭТИЛМОҚДА

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга шу вақтгача ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат идоралари шуғулланади, деган қараш ҳукм суриб келди.

Муҳтарам Юртбошимизнинг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонида бу борадаги камчиликларни бартараф этиш, ҳар бир шахсда қонунларга ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ҳиссини уйғотиш йўл-йўриқлари кўрсатиб берилди. Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда таълим-тарбиянинг тизимли ва узвий равишда олиб борилишига эътибор қаратиш, мактабгача тълим тизимидан бошлаб, аҳолининг барча қатламларига бу борадаги билимларни чуқур сингдириш вазифа қилиб қўйилди. Президентимизнинг мазкур Фармони ва 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг 2019 йил 11 январь кунги Фармоийишига мувофиқ бутун мамлакатимиз бўйлаб 2019 йилнинг 25 январидан 5 февралига қадар “Фаровон оила – жамият равнақининг асоси” мавзусида тарғибот ўнкунлиги ўтказилмоқда.

Ўнкунлик доирасида аҳолининг, айниқса ёшларнинг ҳуқуқий билимини ошириш, ўзбекона урф-одатларимизга, амалдаги қонунларимизга ҳурмат ҳиссини тарбиялаш, оила, ота-оналик, фуқаролик масъулиятини тарғиб этиш мақсадида кўплаб тарғибот тадбирларини ўтказиш вазифа қилиб қўйилган.

Ўнкунлик доирасида туманимиздаги “Оила” маркази томонидан ҳам кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилаяпти. Хусусан, Чордара, Бойовул маҳаллаларида, Бўзёп овулида, Манғит Иқтисод коллежида, туман Тиббиёт бирлашмасида “Соғлом оила – соғлом жамият”, “Оила жамият ва давлат ҳимоясида”, “Миллий қадриятларимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти”, “Бахтли оила тушунчаси” каби мавзуларда тарғибот тадбирлари ўтказилди.

31 январь куни 13-сонли мактабда ҳам шу каби тадбир ўтказилиб, унда мактаб ўқитувчилари, юқори синф ўқувчилари иштирок этдилар. “Миллий қадриятларимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти” мавзусидаги тадбирни мактаб директори Мурдбой Ҳайбуллаев очди ва олиб борди. Тадбир иштирокчилари “Оила” маркази туман бўлими раҳбари Гулшод Юсупова, Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси туман Кенгаши раиси Ширин Янгибоева, ҳудуд профилактика инспектори Мингбой Сайнетуллаев, туман Тиббиёт бирлашмаси шифокори Гуландом Оллоқуловаларнинг кун тартибидаги мавзу юзасидан маърузаларини тингладилар. Шунингдек, ўқувчи – ёшлар ҳам ўз фикрларини билдирдилар.

Шу куни “Боғ” маҳалласи аҳолиси, фаоллари билан ҳам бахтли оила қуриш, оилавий ажримларнинг олдини олишда нуроний кексаларнинг ҳаётий сабоқларидан ўрнак олишнинг аҳамиятини, оила муқаддаслигини тарғиб этишга бағишланган тадбир ўтказилди.

– Ҳали ўн кунлик доирасида ўтказилиши режалаштирилган тадбирларимиз кўп, - дейди “Оила” маркази туман бўлими раҳбари Гулшод Юсупова.

Жамият равнақи, бахтиёр турмуш тарзига эришиш учун аҳоли, айниқса ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш борасидаги бу каби саъй-ҳаракатлар келгусида ўз самарасини беради, албатта.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026