13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:09
Жамият 👁 2,496

Орзулар рўёби

Орзулар рўёби

Дунёда орзу-армонсиз одам бўлмаса керак. Орзулар инсонга қўшқанот бўлиб, жуда бўлмаганда хаёлан юксак-юксакларга парвоз қилади,кимдир учувчи бўлишни, кимдир космонавт бўлишни, яна кимдир генерал бўлишни орзу қилади. Орзуга айб йўқ дейишади-ку ахир.

Бундан ўн олти йил илгари эллик ёшида бевақт дунёдан ўтган раҳматлик Бозорбой Эрдошевнинг бу ҳаётда орзулари кўп, армонлари бисёр эди. Армия хизматидан кейин ҳарбий бўлиб қолмоқчи эди. Лекин оилада тўнғич фарзанд бўлгани учун ота-она раъйигақараб собиқ "Коммунизм” колхозида, ҳозирги "Тўлқин” хўжалигида автомобиль ҳайдовчи бўлиб ишга ўтди ва умрининг охиригача ўз касбига содиқ қолди. Аммо ҳарбий бўлиш орзуси ҳамон кўнгил тўрида сақланиб қолаверди ва ўз орзусининг ушалишини фарзандларида кўришни истади. Бу орзу истакни тўнғич ўғли Илҳом Эрдошевга кўнгил ёриб айтиб уқтирди, такрор-такрор қулоғига қуйди. Илҳом ҳам зийрак бола эмасми, дадасининг нима демоқчи эканлигини уқди ва дадаси эришолмаган орзуни ўз толеида кўришни ният қилди. Эзгу ният албатта ушалади, агар унга чин ихлос билан интилса, бутунсаъйи-ҳаракатлари шунга йўналса.

Бозорбой Эрдошевнинг қулоғига Урганчда ҳарбий академик лицей борлиги чалиниб турарди. Вақт топиб, мазкур билим даргоҳигабориб ўқишга кириш тартиб-қоидалари билан танишиб қайтди. 33-сонли умумтаълим мактабида аъло баҳоларга ўқиётган ўғли Илҳомга бу борада жуда жўн ва қизиқарли қилиб гапириб берди. Бундан кейин Илҳомнинг ҳарбийликка бўлган қизиқиши янада кучайди. 8-синфни битказиши биланоқ зарур ҳужжатларни тайёрлаб, дадаси билан биргаликда Урганчга жўнади. 1995 йилда Урганч ҳарбий академик лицейини битказиб, ўқишни давом эттириш учун Самарқанд олий ҳарбий қўмондонлик автомобиль муҳандислик билим юртига ўқишга кирди. Бундан дадаси Бозорбой Эрдошев ва онаси Бибисара Қўчқоровалар беҳад хурсанд бўлишди. Нафақат хурсанд бўлишди балки солиҳ ва қобил ўғлидан мамнун ва рози бўлишди. Чунки, отасининг орзулари ушалаётган эди. Лекин мазкур олий ҳарбий билим юртининг 3-босқичини битказиб, 4-босқич курсанти бўлган кезда отаси Бозорбой ака оламдан ўтди. Йиллар кетидан йиллар бир-бирларини қувлашгандек ўтаверди. Бизнинг удумимиз бўйича ота ўрни бўш қолмаслиги керак. Бу масъулиятли оғир вазифани тўнғич ўғил Илҳом Эрдошев ўз зиммасига олди. Табиатан вазмин, ақл-заковатли, ҳаётда ҳар ишнинг кўзини биладиган ва тадбиркорона ҳаракат қиладиган моҳир ташкилотчи, кези келганда топқир ва эпчил, чақиндек тез ҳаракат қиладиган абжир ҳарбий йигит бўлиб камолга келган йигит ҳозирда Самарқандда Марказий ҳарбий округда подполковник, махсус ботальон командири бўлиб хизмат қилмоқда. У отаси орзуларини рўёбга чиқариш учун жуда кўп ҳаракатлар қилди ва укалари Омонбой ҳамда Қурбонбой Эрдошевларни ўз сафига – ҳарбийлар сафига қўшди. Омонбой Эрдошев ҳозирда Шимолий-Ғарбий ҳарбий округнинг "Қўскўл” гарнизонидаги ҳарбий қисмда сержант, взвод командири бўлиб ўз бурчини адо этмоқда. Унинг Ватанимизга садоқатли хизматларини давлатимиз юксак баҳолаб, мустақиллигимизнинг 21 йиллиги арафасида "Содиқ хизматлари учун” медали билан мукофотлади.

Майор Қурбонбой Эрдошев ҳам акаси Илҳом Эрдошевнинг қўллаб қувватлаши натижасида Самарқанд олий ҳарбий қўмондонлик автомобиль муҳандислик билим юртида таҳсил олди. Эрдошевлар учун муқаддас олий ўқув даргоҳи бўлиб қолган бу маскан уларни камолот чўққилари сари етаклади. Ҳозирда майор Қурбонбой Эрдошев Фарғонада-Шарқий ҳарбий округда намунали хизмат қилмоқда.

Айни даврда ака-ука Эрдошевлар Ватан олдидаги ўз бурчларини сидқидилдан адо этиш асносида ўз оилалари, бола-чақалари билан бахтиёр ҳаёт кечирмоқдалар.

Йиллар ўтаверар, даврлар ва замонлар ўтаверар. Аммо ҳаёт ўз йўлида давом этаверади. Кимки, бу ҳаётда ўзидан ўчмас из қолдириб, яхши ному яхши амаллар ҳадя этиб, ҳаёт аталмиш муқаддас китоб саҳифаларига зарҳал ҳарфлар билан ёзилган битик қолдирса, ўша одамнинг умри ва хизматлари ҳамда меҳнатлари кўпчиликка ибрат бўлғусидир.

Юқорида номлари зикр этилган солиҳ ва қобил фарзандларнинг севимли ва азиз волидаи муҳтарамаси Бибисара Қўчқорова туманимиз қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқларидан бири бўлган етти хазинанинг бири - пиллачиликни ривожлантиришга, қолаверса "Тўлқин” хўжалигида пиллачиликни ривожлантиришга баҳоли қудрат ҳисса қўшиб келмоқда. У шу хўжаликда қирқ икки йилдан буён, яъни, 1972 йилдан бери пиллачилик бўйича бош мутахассис – пиллачилик агрономи бўлиб ишлаб келмоқда. Давлатимиз унинг соҳани ривожлантириш бўйича кўп йиллик меҳнатларини муносиб баҳолаб "Шуҳрат” медали билан мукофотлади. У олтмиш тўрт ёшни тўлдираётган бўлса-да ўзининг севимли соҳасини янада ривожлантириш йўлида бетиним меҳнат қилиб жон куйдирмоқда. Оилада эса ҳам она, ҳам ота масъулиятини адо этмоқда. Унинг учун олий бахт - доимо меҳнат қилиб фарзандлари ва неваралари бахтини ва камолини кўришдир.

Суратда: "Содиқ хизматлари учун" медали соҳиби, сержант О.Эрдошев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026