Ҳарбий қисмда “Мен севган асар” мавзусида китоб ярмаркаси ўтказилди
Ҳозирги кунда мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ҳамда ҳукуматимиз томонидан ёшларни маънан етук, дунёқараши кенг ва ҳозирги таҳликали даврда барча таҳдидларга қарши кураша олиш руҳида тарбиялаш, шунингдек, уларнинг аждодларимизнинг бой меросини теран ўрганишларини таъминлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 29 январь куни Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли 9202 “К” ҳарбий қисмида “Ўздавкитобсавдо” таъминоти Амударё тумани филиали раҳбари Р.Давлетов томонидан “Мен севган асар” мавзусида ўтказилган китоб ярмаркаси мана шундай хайрли ишларнинг узвий давоми бўлди, десак асло янглишмаймиз.
Китоб ярмаркасида ҳарбий хизматчилар тарихий ва детектив жанрлардаги ҳамда тарбиявий аҳамиятга эга бўлган бошқада қизиқарли асарларни харид қилдилар.
Русланбек ХОЖАМУРАТОВ, ҳарбий хизматчи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶