12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:29
Мақолалар 👁 909

ПОДАЧИ (Воқеий ҳикоя)

ПОДАЧИ (Воқеий ҳикоя)

– Чуҳ, ҳо жониворлар, чуҳ!

Бир оёғи оқсоқ, соч-соқоли ўсиб, эгнидаги жулдур кийими қуёш тафтида ранги ўнгиб кетган Гулмирза тонг отмасданоқ подани қўрадан чиқарди ва ҳар доимгидек чўпонтаёғини олиб йўлга чиқди...

Қишлоқ йўли тиззагача тупроқ, ғадир-будир. Элликта қўй-қўзи-ю йигирмата эчки ва беш-олтита сигир тупроқ чангитиб катта йўл билан дашт томон кета бошлади. Пода бирпасда катта йўлни тўсиб қўйди, олдидан чиққан арава ёки машина ўтиб кетиши қийин, бундай пайтда қўй-қўзилар ҳар томонга чопиб, чўпонни безор қилиб юборади.

Бугун Гулмирза эгнидаги ранги унниқиб кетган кийимларидан аччиқ тер ҳиди келаётганига умрида биринчи марта жаҳли чиқ-ди. У юзини секин силади, анчадан бери олинмаган соқоли қўлига игнадек санчилди...

Ориққина, пакана, 50 ёшларни қоралаб қўйган чўпон, бугун ўз ҳаётидан жирканди ва ич-ичини куйдираётган норозилиги аста пичирлаётган лабларидан сирғалиб, жаранглаб кетгандек бўлди ва юзи тиришди.

Қайғу тўла кўзларидаги ёш юзи ва соқолидан сизиб кўкрагига тушди. У ориқ кафти билан офтобда қорайиб кетган юзини артди. Бехос кўзи қўлларига тушди.

Тирноқлари ўсиб, қўполлашиб кетган, таёқ ушлайверганидан кафтлари дағаллашиб, қавариб қолганди.

У бирдан “уф!” тортиб юборди. Унинг ичидан чиқаётган бу оғриқли нафас сиртига чиқмай, яна олов бўлиб ичига киргандек ва бутун танасини қиздираётгандек эди гўё...

Шалварига солинган ямоқ ҳозирги ҳолатини янада ғариблаштириб, дилини оғритди.

Оёқларига илиб олган кирза этиги қишлоқ йўлида юраверганидан қийшайиб, таги тешилиб қолган, ўзини худди бундан 100 йил аввалги замондан бехос келиб қолган одамдай ҳис этди ва: “Мен ҳам одамманми?!” – деб қичқириб юборди. “Одамманми?” – бу сўзни ўн, йўқ, эллик, юз марталаб такрорлади ва дағал қўлларини мушт қилиб тугиб, кўкрагига муштлайверди, муштлайверди...

Ота-онадан жуда эрта етим қолган Гулмирза яқин қариндошларининг уйидан қўним топди. На ўқиш-ёзишни билади, на одамларга ўхшаб яшашни. Қариндоши бемеҳр чиқди. Берган ошнонига миннат қилганлигини кўрган Гулмирза болалигидан меҳнатга ўрганди. Оғир ишларни ҳам ўйлаб ўтирмасдан бажариб кетаверди. Қариндоши уни оилали қилишни ҳам ўйламади...

Аввал бешта қўй билан подачилик қилган Гулмирзанинг подасига Аллоҳ барака берди. Қўй-қўзилар кўпайса-кўпайдики, камаймади. Аммо бемеҳр қариндоши унинг меҳнатини мукофотлаш ўрнига, камситиш ва дўқ-пўписага одатланиб қолган эди.

Тақдир, умр чархпалаги ана шундай тез айланди. Подачи бугун ўтган умрига ачиниб, тўйгунича, болалардек ўксиб-ўксиб йиғлади...

Қўшни хонада турган кичкина кўзгуни қўлига олган Гулмирза ўзини-ўзи таний олмади.

Кўзгу қаршисида 50 ёшли Гулмирза эмас, 70 ёшли чол қиёфаси акс этиб турар эди. Тепа сочлари тўкилиб улгурган, фақат чаккаларидаги сочлари қолган, улар ҳам қордек оппоқ. Тишлари тўкилиб, юзларини эса сон-саноқсиз ажин босиб кетган, умрида юзига совун ёки устара тегмаганлигидан ёввойи одамларга ўхшаб қолган эди.

“Наҳот бу менман? Йўқ, йўқ, бу одам мен эмасман!” –қўлидаги кўзгуни зарб билан деворга отиб юборди, кўзгу чил-чил синиб, атрофга сочилди. Ғазаб ва нафрат, ички алам билан титраб, ўзига, ўтган умрига ачиниш туйғуси юрагини чўғдек куйдираётган эди. “Минг лаънат, тақдирга минг лаънат!”

– Чуҳ, ҳо жониворлар, чуҳ!

Гулмирзанинг подаси бугун ҳам тонг ёришмасдан йўлга чиқди. Пода ортида тўзонларни кечиб, Гулмирза бир оёғи оқсаб кетиб борарди. Кенг даштга етган пода чор-атрофга ёйилди. Шудринг қўнган барра ўтлар уларнинг жон-у дили, подачи буни билади.

Бугун кун жуда иссиқ эди, тушликка етмасдан офтоб куйдира бошлади. “Подани қайтариш керак”, ўйлади у ва қўй-қўзиларни тўплашга ошиқди. Подани йўлга солгунча бир ярим соатча вақт ўтиб кетди. Офтоб унинг тинка-мадорини қуритиб юборди. У подани қўтонга қамагач, сой бўйига келиб ўтирди. Гулмирза жуда чарчаган эди. Қариндошининг келинлари гилам юваётганлигини кўриб, уларга яқинлашди. Келинлар:

– Ёрдам бермайсизми Гулмирза ака, – дейишгач, сув қатнаб, келинларнинг меҳнатини енгиллаштирди. Келинлар раҳмат айтиб, “борингизга шукр”, дея миннатдорлик билдирдилар. Умрида яхши гап эшитмаган подачи ўзида йўқ хурсанд эди.

Кечки овқатни чарчаганлигидан шошилиб еди-ю, ҳовлига солинган ўрнига шошилди, боши ёстиққа тегиши билан донг қотиб ухлаб қолди...

Тонг ёришар-ёришмас хўрозлар бирин-кетин қичқира бошладилар. Қўтондаги қўй-қўзилар, сигирлар эгасини кутаётгандек навбатсиз маърашар, подани ҳайдаш вақти бўлганлигини билдириб, тоқатсизланар эди.

– Гулмирза, ҳой Гулмирза! – Хонадон эгасининг дағал овози эшитилди. – Тур, нонушта қил, пода кутиб қолди.

Аммо Гулмирзадан жавоб келавермагач, тоқатсизланиб, уни уйғотиш учун ҳовли эгасининг ўзи шошилди.

– Тур, турмайсанми? – қатъий оҳангда буйруқ берди у. Гулмирза қимирламади, у шу ётишида уйқусида беозоргина жон берган эди.

Унинг тонгдами, балки тунда ухлаш учун ўрнига кирган заҳоти жони узилгандир, буни ҳеч ким билмайди. Унинг ҳар куни пода ортидан югура-югура чарчаган оёқлари муздай қотиб қолган эди.

Бир зумда ёмон хабар қишлоққа тарқалди.

– Подачи вафот этибди...

Қўни-қўшни, аёлларнинг дод-фарёди оламни тутди.

Азага келган одамлар, айниқса, аёллар:

– Бу дунёга келиб нимани кўрди, на оиласи, на ортида суянч тоғи – фарзанди бор! – дея йиғладилар...

Тобут ердан кўтарилди. Қишлоқ одамлари ҳеч кимдан кам қилмай, навбат талашиб, маййитни қишлоқ қабристонигача елкаларида кўтариб бордилар. Маййит ерга қўйилгач, маҳалла имоми ҳассакашларга одатий саволни берди:

– Гулмирза қандай одам эди?

Ҳамма бараварига:

– Жуда яхши, жаннати одам эди, – дедилар...

Бир ҳафтадирки, пода қўтонда. Подачини кутиб безовта бўлаётган қўй-қўзилар, сигирлар тинмай маърашади. Юлиб солинган ўтларни чимдимадилар ҳам. Қайтанга оёқлари тагига босиб ташладилар.

Улар бир нимани сезгандек шундай маърадиларки, овозлари бутун қишлоққа эшитилди.

Йўл-у сўқмоқлар, қишлоқ жим-жит.

Ҳар тонг подачининг овози, қишлоққа файз бағишлаб турар, қишлоқ аҳли унинг: “чуҳ, ҳо чуҳ, жониворлар!” – деган овозидан уйғонар, лекин ҳеч ким ўзлари билан бир қишлоқда, бир маҳаллада яшаётган Гулмирза исмли кўнгли тоза, беғубор инсон ҳақида ўйлаб ҳам кўрмас эдилар. У дунёдан ўтгачгина бу кўнгли ярим инсон қишлоқни тўлдириб турганлигини, беминнат хизмати билан қариндошининг хонадонига қут-барака олиб кирганини ҳис этдилар. Аммо ... Энди кеч эди...

Зуҳра АҲМЕДОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026