13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:09
Жамият 👁 2,819

Янгиликлар, воқеалар, хабарлар

Янгиликлар, воқеалар, хабарлар

Душанба - нуронийлар куни

Душанба - "Олмазор" маҳалласида фаолият юритаётган "Саломатлик" сектори иш режасида "Нуронийлар куни" дея белгиланганлигига кўра, мазкур сектор раҳбари, ҳудуд шифокори Наргиза Йўлдошева ва диний маърифат, маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи Гулнора Ўрозбоевалар кекса отахон Ўтамурод Мамутов, онахонлар Холбика Авазбоева, Малика Бозорбоеваларнинг хонадонларида бўлиб, соғлигини назоратдан ўтказишди. Саломатлигини асраш, дори-дармонларни қандай қабул қилиш кераклиги тўғрисида тавсиялар бердилар.

Шўр ювиш қизғин

Қипчоқ овулидаги фермер хўжаликлари 2013 йилни барча соҳалар бўйича муваффақиятли якунладилар. Айни кунларда ҳосилдан бўшаган, сифатли шудгор қилинган далаларда шўр ювиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. 1136 гектар ер бир марта сифатли суғорилган бўлса, 600 гектардан зиёд майдон иккинчи марта суғорилди.

Ижодкорлар учрашуви

Шу йилнинг 27 декабрида Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган фахрийжурналист Саъдулла Хўжаниёзов ташаббуси билан туманимизда яшаб, ижод қилаётган шеърият ихлосмандларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда ижодкорлар ўз ижодларидан намуналар ўқидилар, фикрлашдилар.

Учрашув ҳаваскор-ижодкорларга кўтаринки кайфият улашди.

Ёш қаламкашлар тақдирланди

Ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий қобилиятларини ўстириш, "Обод турмуш йили" Давлат Дастурини амалга ошириш жараёнидаги халқимизнинг фидойи меҳнатларини кенг тарғиб қилиш мақсадида 2013 йил бошида "Тараққиёт кўзгуси" газетаси таҳририяти томонидан "Обод турмуш - эзгу мақсадимиз" танлови эълон қилинган эди.

Шу йилнинг 7 январь куни "Тараққиёт кўзгуси" газетаси таҳририятида танловда фаол иштирок этган ёш ижодкорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Нукус Давлат педагогика институтининг 4-босқич талабаси Феруза Раззоқова танлов ғолиби деб топилди ва 1-даражали диплом билан тақдирланди. Манғит иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи талабаси Азиза Мадраҳимова иккинчи, Нукус Давлат педагогика институти талабаси Муҳаббат Собирова учинчи даражали дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ғолибларни тақдирлаш маросимида газета муҳаррири Ғ.Ешниёзов, журналистлардан А.Жуманиёзов, О.Ражабова, Р.Йўлдошева, О.Худойберганова ва "Баркамол авлод" болалар маркази мутахассиси З.Оллоёровалар сўзга чиқишиб, ёш ижодкорларга мувоффақиятлар тиладилар. Ўз навбатида ёш қаламкашлар ўз ижод намуналаридан ўқиб бердилар.

Билимлар беллашуви

7 январь куни туманимиздаги умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари орасида фанлар олимпиадасининг туман босқичи бўлиб ўтди. Олимпиадада 76 та мактабдан, ҳудуд босқичида ғолибликни қўлга киритган 256 нафар ўқувчи қатнашди. 8-9 январь кунлари эса 5-8 синфлар ўртасида "Билимлар беллашуви" туман босқичи бўлиб ўтди. Унда олдинги босқичда ғолиб бўлган 511 нафар ўқувчи иштирок этиб, билимларини синовдан ўтказдилар.

"Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги” давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 декабрдаги 825-ф-сонли фармойишига асосан Мамлакатимизнинг барча жойларидаги каби бизнинг туманимизда ҳам "Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги" тадбирлари ўтказилмоқда.

2013 йилнинг 15 декабридан шу кунгача туман ИИБАМТВТХУФМКАКНЭ бўлинмаси томонидан туман давлат солиқ инспекцияси билан ҳамкорликда 6 та махсус рейдлар ўтказилди, бир қанча йўловчи ташиш билан шуғулланувчи уюшмаларда ҳайдовчилар ўртасида тушунтириш - тарғибот ишлари олиб борилди.

Бундай тадбирлар меҳнат жамоаларида ва барча таълим муассасаларида ҳам ўтказилмоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026