12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:38
Фан ва таълим 👁 575

Тест синовлари жараёнидаги янгиликлар нималардан иборат? Мутахассис жавоб берди

Тест синовлари жараёнидаги янгиликлар нималардан иборат? Мутахассис жавоб берди

Сўнги йилларда таълим тизимига алоҳида эътибор қаратилиб, ёшларни олий таълим билан қамраб олиш кўрсаткичи ошди. Шунингдек, олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари бўйича бир қатор янгилик ва ўзгартиришлар киритилмоқда. Таълим соҳасидаги янгиланишлар ҳамда ўқишга қабул қилишда қўлланиладиган имтиёзлар ҳақида хабардор бўлиш эса ҳар бир абитуриент учун муҳим.

Шу мақсадда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан жойларда “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддаси асосида ўз соҳа фаолиятига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш юзасидан манзилли тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Чекка ҳудудлар ҳам қамраб олинаётган учрашувларда олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда қўлланиладиган имтиёзлар тизими, кириш тест синовларидаги янгилик ва ўзгаришлар аҳоли орасида кенг тарғиб қилинмоқда.

Яқинда Амударё туманидаги Ихтисослаштирилган мактабда ҳам Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан ана шундай учрашув ташкил этилди.

Учрашувда сўнгги йилларда мамлакатимизда таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида агентликининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи Музаффар Абдуллаев батафсил маълумот бериб ўтди. Шунингдек, учрашув очиқ мулоқот тарзида давом этиб, тест синовлари жараёнидаги янгиликлар, киритилаётган ўзгаришлар, имтиёзларнинг қўлланилиши, сертификатлаштириш тизими ҳақида батафсил  маълумотлар берилди.

Учрашувда давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, “Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий қилиш тўғрисида”ги Қарорларининг мазмун-моҳияти очиб берилди.

Мазкур қонун ҳужжатлари билан олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиҳон топшираётган абитуриентларга бир қатор имтиёзлар белгиланган. Жумладан, чет тили фанларидан миллий ёки халқаро сертификатга, шунингдек, ўқувчи умумтаълим фанларидан билиш даражасини баҳолаш бўйича миллий сертификатга эга бўлганда,  кириш тест синовларида танлаган таълим йўналишида мазкур фан мавжуд бўлса, эгаллаган даражасига мос максимал ёки пропорционал балга эга бўлади. Тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланиб, талабгорларга тўплаган бали асосида сертификат тақдим этилади.

Бунда A+; A; B+; B; C+ ва C даражали сертификатлар берилади. Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл, B+, B, С+, С даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл, A+, A, B+, B, С+, С даражали сертификат учун эса тегишли мажбурий фандан максимал балл берилиши белгиланган. Шунингдек, академик лицейларга кириш тест синовларида сертификатга эга ўқувчиларга ҳам тегишли фандан максимал балл берилади.

Учрашув давомида абитуриентлар учун шу ва бошқа фойдали маълумотлар бериб ўтилди. Иштирокчилар ҳам жараён мобайнида ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоблар олдилар.

Азиза Мадраҳимова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026