28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 08:47
Мақолалар 👁 853

ҚАНГЛИГА ЭЛ БЎЛГАН ЗАМИPА

ҚАНГЛИГА ЭЛ БЎЛГАН ЗАМИPА

Ҳаётда яхши инсонлар жуда кўп. Яхшилар борлиги учун имконлар чамалаган ишларимизнинг уфқи ёрқин. Ёрқин уфқларни кўзлаб яшаш, меҳнат қилиш, орзулар рўёби учун интилиш – фидойилик. Ҳар гал таҳририят йўлланмаси билан туманимизнинг олис қишлоқларига йўл оларканман, яхшиликдан, эзгу ишлардан, фидойиликлардан ранг олган обод ва саришта хонадон, ўзаро меҳр-оқибат, одамийликдан нурафшон оила, халқим, деб халқига қайишиб, сингишиб яшаётган юртдошларимиз суҳбатларига орзуманд туйғулар уйғонади дилимда.

Бу сафар сўз айтиб, сўзидан қайтмайдиган, ваъдасини ҳеч унутмайдиган, бири-биридан иш ўрганиб, касб-у коридан овул-элини баҳраманд қилишдан кўнгли тўлиб-тошиб, “мен қанглиликман!” дея фахрланиб юрадиган мард-у майдонлар ҳузурига йўл олдик.

– Мен ҳам қанглиликман десам, кўнглим тошиб кетади, – фахрланиб сўзлайди Қангли қишлоқ врачлик пункти мудираси Замира Сапарова. – Аслида шу юртга келинман-у, ҳеч ким менга келин, демайди.

Замира. Қорачадан келган, қош-кўзлари қора, ўрта бўйли, истарали бу аёлни Қангли овулида катталар қизим, синглим, кичиклар опажон, деб чақиришади. Асли Куюккўпир овулида туғилиб ўсган Замирахон тақдирнинг гўзал туҳфаси – бахтини ана шу инсонлар орасидан топди. Оиладаги 9 нафар ўғил-қизнинг тўртинчиси бўлган Замира куюккўпирлик Йўлдош дўхтир (отасини шундай аташарди) ни ҳайрон қолдириб:

– Катта бўлсам, ка-а-тта дўхтир бўламан! – дерди ишонч билан.

Куюккўпир ҳудудий шифохонасида фельдшер бўлиб ишловчи отасининг шахсий тиббий анжомларини юрагида чексиз орзу ва меҳр билан ушлаб кўрар, ўзини шифокорлардай сипо ва мулойим тутар, унинг бу одатларидан отаси ҳам қувонар, ҳам завқланарди. Ана шу болалик орзулари оғушида у мактабга борди, ана шу орзулари билан бирга яшаб, бирга улғайди. 19-сонли умумтаълим мактабида кимё-биология фанлари ўқитувчилари Адилбой устози билан Маряш Нурекешова уни кимё ва биология фанларининг мўъжизакор оламига олиб кирганларида қалбида ниш урган орзу чечаклари гулга кирди гўё.

Ўрта мактабни муваффақиятли тугатган Замира Сапарова ҳужжатларини Самарқанд Давлат тиббиёт институтининг педиатрия факультетига топширди.

– Талаба бўлган кунимни ҳеч унутмайман, – дейди у орзулари йўлида илк қадам қўйган дамларини эсларкан. – Ўзимдан ҳам кўпроқ отам қувондилар. “Энди сен фақат халқни, халқимиз фарзандларининг соғлигини ўйлаб яшайсан, халққа хизмат қилиш ҳам шараф, ҳам савоб”, – дедилар. Кейинчалик иш фаолиятимда ҳам отам доимий маслаҳатгўйим ва устозим бўлдилар.

Институтни муваффақиятли тугатган Замирахон Сапарова 1988-1989 йилларда Pоссиянинг Тольятти шаҳрида интернатура босқичини ўтади. Институт тақсимот комиссиясининг йўлланмаси билан туманимизга келган ёш шифокорни Қипчоқ ҳудудий шифохонасига педиатр шифокор қилиб ишга тайинлашди. 1989 йилдан 2003 йилгача ушбу шифохонада фаолият олиб борган Замира Сапаровани қипчоқликлар нафақат болалар шифокори, балки самимий ва хушмуомала, камтарин инсон сифатида яхши кўриб қолдилар. Талабаликдан бири-бирига меҳр қўйган курсдоши ва касбдоши Шукурулла Султонов билан оила қурганларида эса қанглиликлар: “қўли енгил дўхтир қиз энди ўз қизимиз бўлди”, – дея севинишди. Улар Замирахонни “келинимиз”, деб эмас “қизимиз” деб қабул қилишди.

– Шунинг учун қанглиликман, десам, кўнглим тошиб кетади-да.

 

Замира фахр билан қанглиликман, дейишининг исботини мен, аввало унинг оиласида кўрдим. Ниҳоятда саришта ҳовли-жой, саранжом хонадон, ҳатто умр йўлдоши Шукурулла Султонов ва ўғил-қизларининг ўзаро муносабатларида ҳам меҳрибон ва фидойи, тадбирли оила бекаси Замирахоннинг садоқатли рафиқа, жонкуяр она, ўзбек аёлига хос бетакрор назокатини ҳис этдим. Назаримда Замирахон эришаётган жамики муваффақиятлар замирида оиладаги ана шу тўкислик, хотиржамлик мужассам эди.

Тиниб-тинчимас, изланувчан ва интилувчан Замира Сапарова жуда тез эл-юрт, раҳбарият назарига тушди. 2003 йилда уни туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти Қангли ҚВП мудиралигига тайинлашди.

Қангли ҚВП тумандаги аҳоли қатнови кўп, хизмат кўрсатиш ҳудуди катта тиббий муассасалардан бири эди. Замира Сапарова ҚВП мудиралигини қабул қилиб олган кунидан бошлаб, энг аввало жамоада қатъий меҳнат интизоми ўрнатиш, шу асосда тиббий хизмат кўрсатиш ҳудудининг аҳоли қатламини ўрганишдан бошлади. Аҳолини қабул қилиш бўйича аниқ жадвал ишлаб чиқди. Нуронийлар куни, ёшлар ва ўсмирлар куни, ёш оилалар, хонадон ва экология, аёллар ва қизлар, ўқув муассасалари кунлари алоҳида белгиланиб, шу асосда умумий амалиёт шифокорлари, тиббий ҳамшираларнинг касбий малакаларини ошириб боришларига алоҳида эътибор қаратди. Бугунги кунда 8250 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган Қангли овулининг ҳар бир хонадони, ҳар бир оиласи Замира учун таниш, қадрдон.

– Муассасамизда 30 нафар тиббий ходим ишлайди, – дейди у худди ўз оиласи ҳақида гапираётгандай меҳр билан. – 5 нафар олий маълумотли умумий амалиёт шифокоримизнинг 3 нафари олий тоифага, бир нафари 1-тоифага эга. Бир нафар шифокоримиз яқинда ўз иш фаолиятини бошлади. Хизмат худудимиздаги 1450 та хонадоннинг барчаси қатъий назоратимизда. 13 нафар патронаж ҳамширалар аҳоли саломатлиги билан боғлиқ барча масалаларда уйма-уй кириб бориб, одамлар билан мулоқотда бўладилар.

– Соғлигим масаласида туман марказига ёки бошқа жойга боришимга асло ҳожат йўқ, – дейди Тамара Тайгараева. – Ўзим учун зарур тиббий маслаҳат ва йўриқларни ҚВПнинг ўзида оламан. Мен Замира опанинг фидойиликлари, патронаж ҳамшираларнинг тиббий хизматлари туфайли соғлигимни тиклаяпман.

– Неварам Бунёдбек Кенгашбоевнинг мазаси қочиб қолди, – дейди ўзини Дилфуза Собирова деб таништирган онахон. – Замирахоннинг қўли жуда енгил, ҳозиргина кўриб қўйдилар. Барака топсин, қўли дард кўрмасин. Неварамни Манғит шаҳрига олиб боришга ҳожат қолмади, аҳволи яхши.

ҚВП жойлашган бинога киришингиз билан бу ерда ҳавасга лойиқ меҳнат интизоми асосида иш юритаётган жамоага дуч келасиз. Ташқарида қаҳратон қиш бўлишига қарамай, қулф уриб ўсаётган хона гуллари, ниҳоятда озода, шинам ва ёруғ хоналар, беморлар ўтириб дам олиши учун яратилган шарт-шароитлар, ҚВП ходимлари хизматидан мамнун аҳоли вакилларининг миннатдор қиёфалари барча-барчасида фидойи, эл соғлигига жонкуяр аёл – Замира Сапарованинг шифокорлик бурчи ва масъулиятини нақадар теран ҳис қилишини англаш қийин эмас.

Унинг ана шу фазилати боис, Қангли ҚВП 2014 йилда “Соғлом авлод йили” муносабати билан ўтказилган “Энг намунали қишлоқ врачлик пункти” кўрик-танловида Қорақалпоғистон Pеспубликасида фахрли 1-ўринни эгаллаб, 1-даражали Диплом билан тақдирланди. Мазкур кўрик-танловнинг Ўзбекистон Pеспубликаси босқичида эса махсус Диплом ва қимматбаҳо совға билан мукофотланди.

Замира Сапарова учун 2018 йил бири-биридан бахтли лаҳзаларни ҳадя этди. Яқинда у “Йил аёли” миллий кўрик-танловининг Pеспублика босқичида “Йилнинг энг фидойи шифокор аёли” йўналиши ғолиби бўлди.

– Бундай ютуққа эришиш учун менга қўл-қанот бўлган ҳамкасбларимдан миннатдорман, – дейди у қувонч билан. – Умумий амалиёт шифокорлари Омонбой Атабоев, Зебогул Худоёрова, пантронаж ҳамширалар Сайёра Pажабова, Зебогул Давлатбоева, Pавшаной Шукуруллаева, Сарвиноз Болтабоеваларнинг катта тиббий тажрибалари, инсоний фазилатларидан ҳамиша ўзимга куч оламан. Бундан ҳам муҳими, умр йўлдошим, умумий амалиёт шифокори Шукурулла Султонов менга ҳар бир ишда яқин маслакдош, маслаҳатгўй.

Замира Сапарова нафақат қанглиликларнинг ўз қизига, балки севимли шифокорига, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати сифатидаги фаоллиги билан эса халқ суянган, ишонган фидойи фарзандига айланди. 29-Қангли сайлов округи сайловчиларининг ҳаётига доир муаммоларни ижобий ҳал этиш борасидаги хизматларидан халқ мамнун. Хусусан, янгидан қурилаётган хонадонлар ҳудудидаги кўчаларни тартибга келтириш, 74-сонли мактаб ўқувчилари учун компьютер синфлари ташкил этиш, ҳудуддаги МТМларни музлатгичлар билан таъминлаш ва таъмирлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда маҳаллий Кенгашга депутат сўровларини киритиш учун елиб-югуришлари ўз натижасини берганидан хурсанд. Бу каби хайрли ташвишлардан, ишдан ҳориб-чарчаб оиласи бағрига қайтганида эса у обод ва саранжом-саришта оила бағрида садоқатли умр йўлдоши, фарзандлари билан ўзини ҳотиржам, бахтиёр ҳис этади.

– Қувончим қўша-қўша, бахтлиман! – дейди у самимият билан. –Ўғлим Элёржон билан қизим Эльмира Нукус Давлат тиббиёт институтини тугатиб, ўз фаолиятларини бошлашди. Бу ёғини сўрасангиз, келиним, аслида қизим Гулбону ҳам шифокор, туман ДСЭНМ да врач-лаборант бўлиб ишлайди. Яқинда ҳам момо, ҳам бувижон бўлдим. Эльмирахон ҳам, Элёржон ҳам фарзандли бўлишди.

Замиранинг бахтиёрлигига, оиласидаги ўзбекона тутумларга ҳавас қилдик. Ўзи Қангли элига келин эмас, қиз бўлиб қайишган Замирахон бугун ўз келинини “қизим”, деб туришларида, бу оила салтанатидаги ўзига хос қадриятларда халқимизнинг умумий маънавий қиёфасини кўргандек бўлдик.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

Маҳмуджон Шомуродов олган сурат-лавҳалар.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026