ДАВОМАТ РЕЙДИ ЎТКАЗИЛДИ
Ҳафтанинг ҳар пайшанбаси ҳуқуқ бузарликлар профилактикаси куни қилиб белгилангани муносабати билан шу куни ҳуқуқбузарликларнинг, соғлом турмуш тарзига ёт ҳолатларнинг олдини олиш, ўқувчи- ёшлар орасида турли хил тартиб бузилиши каби кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлишига йўл қўймаслик мақсадида турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда ва бу саъй – ҳаракатлар ўзининг ижобий самараларини бераяпти.
Жорий ҳафта пайшанба кунида ҳам туман Ички ишлар бўлими ва туман Халқ таълими бўлими ходимлари ҳамкорлигида 37- ва 47- сонли умумтаълим мактабларида “Давомат” рейдлари ўтказилди.Рейдлар давомида ўқувчиларнинг фақат дарсга қатнашишларига эмас, ўтилаётган дарсларни қанчалик эгаллаётганига ҳам эътибор қаратилди, ёшларнинг замонавий билимларни чуқур ўрганишлари учун давлатимизнинг кўрсатаётган ғамхўрликлари ҳақида ҳам кенг тушунча берилди.
О.Ражабова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶