Саломатнинг ютуғи
Мамлакатимизда фаолиятюритаётган сиёсий партиялар давлатимиз сиёсатининг оғишмай амалга оширилишига, тинчлик, осойишталикнинг барқарор бўлишига, ҳар бир фуқаронинг ҳаётда бахтиёр ва фаровон яшашига эришишга, интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси ёш мутахассис кадрлар учун таъсис этган "Донолик ва ташаббускорлик-сиёсий етакчилик мезони” кўрик-танлови ҳам шу мақсадга қаратилган эди.
31-умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Саломат Эшчонова мазкур кўрик-танловнинг туман, Қорақалпоғистон республикаси босқичларида барча рақибларини енгиб, Ўзбекистон Республикаси босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган эди.
Яқинда бўлиб ўтган якуний босқичда ҳам Саломат муваффақиятли қатнашиб, танловнинг "Энг иқтидорли иштирокчи” номинацияси ғолиби бўлди.
2011 йилда Нукус Давлат Педагогика институтини битириб, меҳнат фаолиятини бошлаган Саломат Эшчонованинг эришган бу ғалабаси бутун туманимиз учун фахрдир.
- Танловдан олган таассуротларим бир умр ёдимдан чиқмайди, - дейди Саломат мамнун кулимсираб, - энг асосийси, мамлакатимизда ёшларнинг етук инсон бўлиб вояга етиши, ўз иқтидорини тўла намоён эта олиши учун барча шароитлар муҳайё. Менинг муваффақиятларим ҳам шуларнинг натижаси.
Ёшлик – жўшқин фасл. Ёшлик ғайрат-шижоати билан Саломат Эшчонова янги-янги ютуқларни қўлга киритади, деб умид қилиб қоламиз.
Ойгул РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶