ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ УЙҒУНЛИГИ – ЖАМИЯТНИНГ ЮТУҒИ
Шу боис, барча замонларда ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратилган. Буюк аллома Абдулла Авлонийнинг “тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат ё фалокат масаласидир”, деган фикри биз таълим соҳаси ходимлари учун ҳақиқий дастуриламалдир. Шундай экан, шахснинг инсон бўлиб шаклланишида таълим ва тарбиянинг ролини ҳеч бир нарса билан қиёслаб ҳам, ўлчаб ҳам бўлмайди. Бу муқаддас омиллар зоҳиран бир бўлиб кўринсада, аслида улар алоҳида-алоҳида ўзига ҳос мантиқий вазифаларни адо этади. Сир эмас, бунда кўпроқ таълимга эътибор қаратилгани баробарида, тарбия унинг соясида қолиб кетади. Ўтган донишманд алломаларимиз биринчи навбатда тарбияни улуғлаб, таълимни тарбия орқали амалга оширишни тарғиб қилишган. Замонавий таълим-тарбия ишида буни қандай амалга ошириш, бунга қандай механизм орқали эришиш мумкинлиги муаммолигича қолмоқда. Бу муаммоларга ечим топиш эса биз педагогларнинг асосий вазифамиздир.
Таълим ва тарбия мазмунининг уйғунлиги тамойили – бу кишиларга билим ва тарбия бериш жараёнидан иборат бўлиб, бунда эгаллаган билим ва кўникмаларни ҳаётда қўллай олиши ва интеллектуал ҳамда маънавий жиҳатдан уйғунликда ривожланишини таъминлайди.
Тарбияли, маънавиятли инсон бугунги кун ва келажак ҳақида фикр юритади, келгуси ҳаёт ва турмушнинг равнақи учун ўз ҳиссасини қўшишга интилади. Шундай экан, буюк аллома Муҳаммад Исмоил Ал-Бухорий ҳазратларининг: “Боланинг табиати ривожланишга мойил бўлади, уни қандай ғоялар билан тўлдириш ота-она ва устозга боғлиқ”, деган қимматли фикри биз педагогларнинг ёш авлодни ҳар томонлама етук ва баркамол қилиб тарбиялашимизда фаолиятимиз давомида бирдан-бир асос бўлиб хизмат қилади.
Г.Ўрозметова, 41-мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶