Жамият
👁 525
Амударё туманидаги ҳарбий қисмлар томонидан кам таъминланган оилаларга телевизорлар совға қилинди
Яқинда Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг «9202-К» ҳарбий қисми томонидан Холимбег овулидан 2 та, Дўрман овулидан 2 та кам таъминланган оилаларга телевизор совға қилинди.
Телевизор совға қилинган оилалар эгалари Ватанимиз ҳимоячиларининг хайр-саҳоват ишлари учун ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар.
– Қиличбой овулидаги 27-сонли мактабгача таълим муассасасига ҳам телевизор совға қилдик, – дейди кичик сержант Исомиддин Ҳусанов. – Бу ерда фаолият кўрсатаётган МТМ ходимлари ва болажонларнинг хурсандлигидан ўзларимиз ҳам завқландик.
Ҳарбийлардан совға олганлар Ватан посбонларига миннатдорчилик изҳор қилдилар.
А.Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶