13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:30
Сиёсат 👁 3,651

Муҳим ижтимоий-сиёсий жараён якунланди

Муҳим ижтимоий-сиёсий жараён якунланди

 «Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги, «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси Қонунларига мувофиқ, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчиларининг ваколат муддати 2013 йил ноябрь-декабрь ойларида тугаши муносабати билан шу йил 12 ноябрдан 7 декабргача туманимиздаги фуқаролар йиғинларида сайловлар бўлиб ўтди.

Туманда 1 та шаҳарча, 16 та овул, 19 та овуллар таркибидаги маҳалла ва шаҳардаги 11 та маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб ўтадиган сайловларда 47 нафар фуқаролар йиғини раислари ҳамда 420 дан зиёдроқ оқсоқол маслаҳатчилари сайланиши режалаштирилган эди.

Сайловга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 2013 йилнинг 5-8 октябрь кунлари тумандаги барча фуқаролар йиғинларида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови бўйича фуқаролар вакиллари йиғилишлари бўлиб ўтди. Фуқаролар вакиллари йиғилишларида «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддасига асосан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ҳар бири 7 кишидан иборат таркибда ишчи гуруҳлар тузилди.

2013 йил 9 октябрь куни туман комиссияси томонидан фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига шаҳарча, маҳаллалар ва овуллар фуқаролар вакилларининг йиғилишларига вакиллик нормаси белгиланди.

Туман комиссияси раиси томонидан 3-7 октябрь кунлари 4 жойда, ҳудудлар бўйича "Қиличбой” овул фуқаролар йиғини биносида 10 та фуқаролар йиғинлари, "Чордара” маҳалла фуқаролар йиғини биносида 16 та фуқаролар йиғинлари, З.М.Бобур овулидаги Амударё мелиорация ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежи биносида 11 та фуқаролар йиғинлари, "Қипчоқ” овулидаги Амударё агробизнес касб-ҳунар коллежи биносида 10 та фуқаролар йиғинлари ходимлари билан «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг асосий қоидалари, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга доир асосий вазифалар, ишчи гуруҳлар тузиш, шунингдек уларнинг ишини ташкил этиш механизмлари тўғрисидаги мавзу бўйича ўқув-семинарлар ташкил қилинди.

2013 йилнинг 12 октябрь кунидан бошлаб фуқаролар вакилларини сайлаш юзасидан аҳоли пунктлари ва кўчаларда аҳолининг умумий йиғилишлари ўтказилиб, бу йиғилишлар 25 октябрь куни якунланди. Жами туман бўйича 108603 нафар овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган аҳоли аниқланиб, аҳоли пунктлари ва кўчаларда 464 жойда аҳолининг умумий йиғилишларида 63648 нафар аҳоли иштирокида фуқаролар вакиллари сайлаш йиғилишларида ҳамда овуллар таркибидаги маҳалла фуқаролар вакиллари йиғилишларида вакиллар сайлаш йиғилишлари ўтказилиб, уларда жами 2740 нафар фуқаролар вакиллари сайландилар.

2013 йил 24 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси комиссияси томонидан ташкил этилган "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловининг ташкилий ва ҳуқуқий асослари” мавзуида семинар кенгашда туман комиссияси раиси, ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари ва тумандаги барча ишчи гуруҳлар раҳбарлари иштирок қилдилар.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови бўйича вакиллар йиғилишини ўтказиш 2013 йилнинг 12 ноябридан бошлаб 7 декабрда якунланди. Ишчи гуруҳлар томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига 117 нафар номзодлар кўрсатилди. Ишчи гуруҳлар томонидан кўрсатилган номзодлар ҳужжатлари туман ҳокими томонидан кўриб чиқилиб, "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддаси талабларига тўлиқ жавоб бериши билдирилиб, 117 нафар фуқарога фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод этиб киритишга келишим берилди.

Туман бўйича жами 47 та фуқаролар йиғинларида йиғин раиси (оқсоқоли) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови йиғилишларида вакил бўлиб сайланган жами 2740 нафар вакиллардан 2402 нафари бевосита сайловларда иштирок қилдилар. Яъни, жами вакилларнинг деярли 87,6 фоизи қатнашдилар.

Сайланган 47 нафар фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)нинг 41 нафари ёки жами оқсоқолларнинг 87,3 фоизини олий маълумотлилар, 6 нафари ёки 12,7 фоизини ўрта-махсус маълумотлилар ташкил қилади.

Сайлов бўлиб ўтган 47 та фуқаролар йиғинларида 31 нафар йиғин раиси лавозимига қайта сайланди. 16 та фуқаролар йиғинларида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) янгидан сайланди.

Йиғин раиси вазифасига сайланганлар орасида 17 нафари муҳандислар, 16 нафари ўқитувчилар, 1 нафари шифокор, 3 нафари агрономлар ва 10 нафари бошқа мутахассисларни ташкил этади. Уларнинг 6 нафари 40 ёшгача, 12 нафари 40-50 ёш оралиғидаги, 24 нафари 50 ёшдан 60 ёшгача ва 5 нафари 60 ёшдан юқори кадрлардир. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари бўлган фуқаролар йиғинлари раислари эса 2 нафарни ташкил қилади.

Фуқаролар йиғини раисларининг 420 нафар маслаҳатчилари сайланиб,  улар орасида биринчи маротаба сайланганлар 249 нафарни ёки жами маслаҳатчиларнинг 59,3 фоизини ташкил қилди.

Фуқаролар йиғинлари раисларининг 420 нафар маслаҳатчиларининг 222 нафари ёки маслаҳатчилар жами сонининг 52,9 фоизи олий маълумотлилар, 118 нафари ёки 28,1 фоизи ўрта махсус маълумотлилар, 80 нафари ёки 19 фоизи ўрта маълумотлилардир. Сайланган маслаҳатчиларнинг 98 нафари аёлларни ташкил этади. Йиғин раиси маслаҳатчиси лавозимига сайланган 4 нафар шахслар халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларидир.

Сайловлар жараёнида сиёсий партияларнинг фаоллиги янада ошди. Фуқаролар йиғинларининг 47 нафар раисларининг 11 нафари Ўзбекистон халқ-демократик партияси, 5 нафари тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал-демократик партияси, 1 нафари Ўзбекистон "Адолат” социал-демократик партияси ҳамда 3 нафари Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоларидир. 27 нафар йиғин раиси эса партиясиз.

"Тош ёп”, "Назархон” ва Куюк кўпир овул фуқаролар йиғинлари, Намуна, Босув, Дурунки, Аёқчи, Қум ёп, Дўстлик ва Олмазор маҳалла фуқаролар йиғинларида ишчи гуруҳ томонидан сайловларга юқори даражада тайёргарлик кўрилиб, унинг уюшқоқлик билан, кўтаринки руҳда ўтганини таъкидлаш лозим.

Сайлов якунланар экан, бу йилги сайловларнинг олдингилардан қандай фарқли жиҳатлари бўлди, деган ҳақли савол туғилади.

Биринчидан, жорий йилги сайловлар туманимизда фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги анча ошганини кўрсатди.

Иккинчидан, бу сайловлар Юртбошимизнинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқий субъекти сифатида "Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”да берган таклифлари асосида ишлаб чиқилган янги таҳрирдаги "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра ошкоралик, муқобиллик ва тенг сайлов хуқуқи тамойиллари асосида ҳамда қонунлар нормаларининг талабларига мувофиқ давлат ва жамият қурилишининг барча жабҳаларини демократлаштириш ва либераллаштириш, кучли фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнлари чуқурлашиб бораётган, сифат жиҳатдан янги ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий жараёнда амалга оширилди.

Учинчидан, Президентимиз ташаббуси билан киритилган ўзгаришлар ва қўшимчалар асосида қабул қилинган янги таҳрирдаги "Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ эндиликда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари зиммасига аниқ йўналтирилган асосда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, маҳаллани хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантириш, давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ва энг асосийси, ҳудудда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёшларни "оммавий маданият”нинг зарарли таъсиридан сақлаш, ёш оилаларнинг жамиятда мустаҳкам ўрин эгаллашларида елкадош бўлиш, бу борада уларга зарур кўмак ва маслаҳат бериш ишларига бошчилик қилиш каби қатор муҳим вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш масъулияти юклатилди.

Тўртинчидан, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари олдида турган вазифаларни бажаришда йиғин раиси лавозимига кўрсатилаётган номзодлардан ташкилотчилик қобилиятига эга бўлиш талаб этилди. Чунки, Президентимиз таъкидлаганидек "Ислоҳотларнинг муваффақияти кадрлар малакасига, уларнинг ташкилотчилик қобилиятига, янгича фикрлашига боғлиқ эканини хаммамиз яхши биламиз. Раҳбарларнинг барча бўғинларига инсофли, диёнатли, ҳалол ва пок, талабчан ва қатъиятли, халқпарвар инсонлар бошчилик қилмаса, кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди”.

Шу маънода олиб қараганда, жорий йилги сайловларда фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари сифатида янгиликка чанқоқ, замон талабини чуқур англаган ҳолда фидойилик билан меҳнат қиладиган, ташкилотчилик қобилиятига эга фуқаролар сайланди, деб ўйлаймиз ва уларнинг келгуси фаолиятида омадлар тилаймиз.

 

Рустам Рўзметов,

фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026