Ёшлар иттифоқи ногиронлиги бўлган ёшларни қўллаб қувватлайди
Мамлакатимизда аҳолининг барча қатламларини , шу жумладан имкониояти чекланган фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш, айниқса имконияти чекланган ёшларнинг ўз қобилиятларини намоён этишлари учун шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Президентимиз ташаббуси ва бевосита қўллаб қувватлаши билан 2017 йил 13 декабрда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий Кенгаши қошида имконияти чекланган ёшлар ва болалар Республика Маркази ташкил этилиб, Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилди.
Марказнинг мақсади жамиятда истиқомат қилаётган ногиронлиги бор ёшлар ва болаларни ижтимоий-психологик ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, уларни касбга йўналтириш, ногиронлиги бор ёшлар ва болаларни соғломлаштириш учун турли хайрия тадбирларини, аукционларни ташкил этиш, ҳомийларни жалб қилишдан иборат. Бундан ташқари, ногиронлиги бўлган ёшлар ва болаларнинг имкониятларидан келиб чиқиб ўзлари қизиққан йўналишлари бўйича ўрта махсус ва олий таълим олишлари, касб-кор эгаллашлари учун уларга жамиятда кенг имкониятлар яратиб, ҳуқуқий, психологик педагогик ёрдам кўрсатиш мақсадида семинар-тренинглар ўтказиш ва бу борада имконияти чекланган ёшлар ва болалар билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш кўзда тутилган.
Марказ фаолиятини янада ривожлантириш ва чекка ҳудудларни ҳам қамраб олиш мақсадида республикамиз туманларидан кўнгиллилар, яъни валонтёрлар сайланди. Туманимизда ҳам жорий йилнинг 19 декабръ куни ёшлар иттифоқи туман Кенгашида шу масалага бағишланган семинар ташкил этилди. Семинарда туманимизда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши қошида ногиронлиги бўлган ёшлар, болаларни қўллаб-қувватлаш Марказининг очилиши муносабати билан иштирокчиларга батафсил тушунчалар берилди. Туманимизда ёшлар иттифоқи туман Кенгаши қошида фаолият олиб борадиган ижтимоий ҳимояга муҳтож ва 30 ёшгача бўлган ногирон ёшлар ҳамда болаларни қўллаб-қувватлаш, уларга психологик-педагогик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш Маркази раҳбари этиб 76-сонли мактаб ёшлар етакчиси Муяссар Раҳматуллаева сайланди.
Ногиронлиги бўлган 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ва болаларнинг қизиқишлари, дарди ва муаммоларини ўрганиб, ҳаётга жўшқин назар билан боқишларига кўмаклашиш, иқтидор ва қобилиятларини намоён этишлари учун шароитлар яратиш, психологик-педагогик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, касб-кор эгаллашларида кўмаклашиш – Марказимизнинг асосий вазифаси бўлиб қолади ва бу борада барча имкониятларни яратишга ҳаракат қиламмиз, - дея ишонч билдирди Муяссар Раҳматуллаева. – Айни пайтда туманимизда рўйхатга олинган 561 нафар ногиронлиги бўлган 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ва болалар бор. Бундан кейин уларнинг ҳаётга тўлақонли аралашувини таъминлаш мақсадида чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишга киришдик.
Дилдора Абдураҳмонова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶