16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 06:20
Адабиёт 👁 4,473

Маънавий бойлик ҳам керак

Маънавий бойлик ҳам керак

Бозор муносабатларига ўтилиши биланоқ катта-ю кичикда пул топишга – моддий бойликлар эгаси бўлишга қизиқишнинг кучайганлиги бор ҳақиқат. Давр талаби ҳам шуни тақозо этмоқда. Аммо маънавий бойлик ҳам жуда зарур. Моддий ва маънавий бойлик тарозининг иккипалласига, электр токи зарядларига ўхшаб кетади назаримизда.

Муҳтарам Президентимиз И.А.Каримов барча маъруза ва нутқларида жамият тараққиётида маънавиятнинг роли катта эканлигини қайта-қайта таъкидлайдилар.

Сабаби ёш авлод тарбиясида, жамият ривожланишида маънавиятнинг, адабиётнинг роли катта. Адабиёт эса матбуот, телевидение, радио орқали кенг тарғиб этилади. Шу жумладан турли саналарга бағишлаб ўтказиладиган адабий кеча, шеърият кечаси ҳамда ижодкорлар мушоиралари воситасида ҳам.

Шу нарсани алоҳида таъкидлаш жоизки, туманимизда адабиётга ва ижодиётга қизиқиш азалдан катта бўлган ва айни кунда ҳам бу қизиқиш сўнгани йўқ.

Барчамиз яхши биламиз, ўтган асрнинг ўрталарида, 1957 йилнинг декабрь ойида Қорақалпоғистон Республикасига қарашли Қипчоқ ва Хоразм вилоятига қарашли Манғит туманлари бирлаштирилиб, янги Амударё тумани ташкил этилди. Қипчоқ туманининг "Социализм йўли” ва Манғит туманининг "Сталинчи” ижтимоий-сиёсий газеталари таҳририятлари бирлаштирилиб, иккала туман қўшилганидан сўнг "Амударё ҳақиқати” газетаси чоп этила бошлади.

Номлари тилга олинган газеталар туманимизда адабиётга, ижодиётга қизиқувчиларнинг пайдо бўлиши ва сафлари ортишида муҳим аҳамият касб этдигина эмас, балки ижод аҳлининг тажриба мактабига айланди.

Кези келганида туман газетасида ўз вақтида шеърлари билан қатнашган ижодкорлар номини тилга олиш мақсадга мувофиқдир. Булар раҳматли устозларимиз Собир Юсупов, Йўлдош Қурбоний, Нурулла Худоёров, Йўлдош Жуманиёзов, Оннамурод Ойимбетов, Соат Қурбонбоев, Қодир Оллаберганов, Ўрин Сафарий, Турсунбой Давлатбоев, Бобожон Ўрозметовлар, шунингдек Болтабой Бекбаулов, Боғдагул Иброҳимова, Гулғунча кабилар. Уларнинг ижодлари намуналари юқорида номлари тилга олинган газеталар саҳифаларида абадий муҳрланиб қолди.

Кўп йиллардан буён ижод қилиб келаётган ижодкорлар бор. Булар Жумабой Бекчонов, Азим Ражабов, Холбой Ўрозметов, Гулнора Матёқубова, Ҳайитгул Йўлдошева, Салима Холбоева, Жонгила Бобожонова, Бектемир Бекчонов, Хушнуд Ёқубжонов, Мадиёр Болтабоев, Сафарбой Оннамуродов, Худойберган Жумамуродов, Худойберган Саидмуродов, Фарҳод Авезов, Аҳмад Нафасов, Жумабой Ҳидоятов, Турсунбой Абдуллаев, Хонимжон Ражабова, Ойгул Ражабова, Робия Йўлдошева, Санобар Хўжамуродова, Зебо Ражабова, Зулфия Оллоёрова, Баҳодир Жумамуродов, Ўлмасбек Хўжаев, Тожибой Дўсанов, Жабборберган Қурбонбоевлар.

Кейинги икки йил ичида туман миқёсида раҳматлик журналист ва шоирлар, устозларимиз Собир Юсупов ва Турсунбой Давлатбоевларнинг юбилейлари муносабати билан хотира кечаларини ўтказдик. Шунингдек 4 марта ижодкорларимизнинг шеърият ва мушоира кечаларини ҳам ташкил қилдик. Бу тадбирларнинг барчаси фуқароларимиз, айниқса ёшларимизнинг маънавий ҳаётини бойитишга хизмат этмоқда, деб айтсак ҳақлимиз.

Моддий бойлик билан биргаликда барчамизга маънавий бойлик ҳам керак. Бу муҳим ишда туманимизда катта-ю кичик ижодкорларимиз бундан кейин ҳам фаол қатнашадилар, ижодий меҳнат меваларини китоб ҳолига келтириб нашр қилдиришиб, адабиёт ихлосмандларига совға этишади, деб умид қиламиз.

Орзуга айб йўқ, дейишади. Туман ижодкорларини бирлаштирувчи адабий уюшма тузиш ҳамда барча ижодкорларнинг шеър ва ҳикояларини тўплаб, китоб ҳолида нашр эттириш ниятларимиз ҳам бор. Шунингдек режалаштириб қўйган бошқа адабий-бадиий тадбирларимиз ҳам юксак маънавият сабоқларини беришига ишонамиз. Ахир, маънавий бойликҳеч бир тўфонлар вайрон қила олмайдиган, биров зўрлик билан тортиб ололмайдиган энг буюк хазинадир. Чунки бу хазина ҳар биримизнинг юрагимиздадир.

Саъдулла ХЎЖАНИЁЗОВ,

Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026