ХАЛҚИМИЗ ЯХШИ ҚЎШИҚЛАРГА ТАШНА, БИРОҚ...
Аниқ санаси эсимда йўқ, жорий йилнинг июнь ойида туман Маданият бўлимининг томошалар залида Тошкентдан бир гуруҳ таниқли санъаткорлар келиб, концерт дастури намойиш этишди.
Бу ҳақда эшитганимдан сўнг дарров мен ҳам томоша кўриш ниятида йўлга ошиқдим. Келиб кўрсам, томоша кўришни хоҳловчилар шундай кўп эканки, залга одам сиғмайди. Улар ёш болалик аёллар, кексалар, ёшлар, хуллас, турли ёшдаги одамлар эди.
Шунда мен одамларимиз маданий ҳордиқ чиқариб, руҳий қувват олишга шунчалик ташна эканлигини кўриб, тўғриси қувондим.
Бу бир менга эмас, турли байрамлар муносабати билан ташкил қилинадиган томошаларни халқимиз қанчалик завқ билан томоша қилиши барчага аён. Лекин негадир туманимизда ҳам иқтидорли санъаткорлар кўп бўлишига қарамай, уларнинг концертлари ташкил этилмайди. Агар Икромжон Сийтимов, Баҳодир Ражабов, Анвар Худойберганов каби мумтоз қўшиқлар ижрочиларининг, ёш эстрада хонандаларимизнинг концертлари ташкиллаштирилиб турилса, одамлар миннатдор бўлиб томоша қилишар эди.
Юртбошимиз ташаббуси билан меҳнаткашларнинг Ҳайит, байрам кунларида кўнгилли дам олишларига шароитлар яратилиб, қўшимча дам олиш кунлари белгиланаяпти. Ҳеч бўлма-са, шундай вақтларда жонли ижрода концертлар ўтказилса, жуда мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Инобат ОТАЖОНОВА,
38-мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶