12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:29
Саломатлик 👁 4,784

Она замин муқаддас, уни авайлаш - бурчимиз

Она замин муқаддас, уни авайлаш - бурчимиз

"Хитой” овул фуқаролар йиғинида айни кунда 3200 нафардан ортиқ ўзбек, қозоқ, қорақалпоқ, туркман, рус, татар каби турли миллат вакиллари аҳил-иноқ яшашмоқда. Меҳнатга лаёқатли 1820 нафардан зиёд аҳолининг 275 нафари иқтисодиёт тармоқларида, 14 нафари ММТПда, 168 нафари фермер хўжаликларида, 119 нафари таълим муассасаларида 42 нафари соғлиқни сақлаш муассасаларида, 5 нафари маданият муассасаларида, 25 нафари қурилишда, 35 нафари бошқада ишларда, 10 нафари уй меҳнати билан шуғулланишмоқда.

Овул ёшлари 1 та умумтаълим мактабида бугунги кун талаблари даражасида таълим-тарбия олишмоқда. 1 та маданият уйи, 1 та маданият клуби, 1 та дорихона, 1 та қишлоқ врачлик пункти, 9 та хусусий дўконлар, 1 та гўшт дўкони, 12 та маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари аҳоли хизматида.

Жорий йилда овулда фаолият кўрсатаётган пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган 4 та фермер хўжаликларида пахта, буғдой ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш режаси ортиғи билан адо этилди.

Бундан ташқари, хонадонларда боқилаётган 900 бошдан зиёд қорамоллар, 50 бошдан зиёд қўй-эчкилар, шунингдек, паррандалар овул аҳолиси дастурхонининг тўкин бўлишига ҳисса қўшаётир.

Кейинги йилларда томорқа ерлардан унумли фойдаланиш ҳисобига аҳоли турмуши фаровонлигини оширишга алоҳида эътибор берилмоқда. Чунки ҳар ким ҳовлиси олдидаги томорқа еридан кўзланганидай ҳосил олса, аввало шу маҳсулотларга ажратиладиган харажати тежалади. Қолаверса, ҳар ким ўз томорқасида маҳаллий ўғит ва яхши ишлов бериш ҳисобига мўл ҳосил олса, оила аъзоларини экологик тоза, янги мева, сабзавотлар билан таъминлайди. Ва шу баробарида соғлигини муҳофаза қилишга ҳисса қўшган бўлади. Ахир ёз, куз кунларида бозорларда туриб қолган мева ва полиз маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида кўнгилсизликлар содир бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Табиат – онамиз. Наинки инсон, балки жамики мавжудотларнинг тириклик манбаи атрофимизни ўраб турган олам туфайлидир. Шундай экан, чор-атрофимизни озода ва кўкаламзор гўшага айлантириш, мевали, манзарали дарахтлар, гуллар экиш, мавжуд дарахтларни етарлича парваришлаш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлигини овул одамларига кенг тушунтираяпмиз. Ҳаракатларимиз эса самара бераётир. Уларнинг бу борадаги интилишларини рағбатлантириш мақсадида "Энг яхши боғли ҳовли”, "Энг обод хонадон” каби танловлар ўтказиб, ғолибларни рағбатлантириб бораяпмиз.

Табиатни асраш, мевали, манзарали дарахтларни кўпайтириб, чор-атрофимизнинг гўзал ва обод бўлишига ҳисса қўшиш ҳар биримизнинг бурчимиз.

Тозагул ЭШЧОНОВА,

"Хитой” ОФЙ маслаҳатчиси.
(Фото - http://navoiypress.uz)
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026