КОРПОРАТИВ НИЗО НИМА?
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 30-моддасига кўра:
- юридик шахсни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш билан боғлиқ, юридик шахс иштирокчиларининг (муассисларининг, аъзоларининг) юридик шахс томонидан тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва (ёки) бундай битимларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш ҳақидаги даъволари бўйича, қимматли қоғозлар эмиссияси билан, шу жумладан, эмитентнинг бошқарув органлари қарорлари юзасидан низолашиш билан, эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштириш жараёнида тузилган битимлар, эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш натижалари бўйича ҳисоботлар (хабарномалар) юзасидан низолашиш билан боғлиқ, қимматли қоғозларни номинал сақловчиларнинг акциялар ва бошқа қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш, қонунда назарда тутилган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларни қимматли қоғозларни жойлаштириш ва уларнинг муомаласи муносабати билан қимматли қоғозларнинг номинал сақловчилари томонидан амалга ошириш билан боғлиқ фаолиятидан келиб чиқадиган, юридик шахс иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги, юридик шахс бошқарув органларининг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги низолар киради.
Қонунга мувофиқ корпоратив низолар бўйича ишлар жумласига бошқа низолар ҳам киритилиши мумкин.
Ўткир СОБИРОВ, туман Иқтисодий суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶