Нилуфар Навоий асарлари билимдони
2018 йил 23 ноябрь куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Маданият саройида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги билан ҳамкорликда “Навоий ворислари” Республика кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди.
Танловда партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва барча шаҳар ва туман Кенгашлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги ходимлари, танловнинг Нукус шаҳар ва барча туман босқичларида ғолиб бўлган мактаб ўқувчиларива уларнинг устозлари, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Танловни ўтказишдан асосий мақсад – Ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, Алишер Навоий ҳаёти ва ижодини ўрганиш, асарлари мазмун-моҳиятини аҳоли, айниқса, навқирон авлод онгига чуқур сингдириш, ўзбек мумтоз адабиёти, ўзбек миллий маънавиятининг ривожланишида Навоий ижодини том маънода халқ мулкига айлантириш ҳамда халқ таълими тизимида жонбозлик кўрсатаётган она тили ва адабиёт фани ўқитувчиларини рағбатлантиришдир.
Танлов иштирокчилари энг кўп ғазал ёд олиш, ғазални бехато ва ифодали ўқиш, ғазал матнининг насрий баёни (ёзма шарҳи)ни ярата олиш қобилиятларини намоён этдилар
4-шарт: ғазал матнидаги тушуниш қийин бўлган сўзларни изоҳлаб бера олиш.
Танловда мактаб ўқувчилари иштирокида Навоий асарларидан саҳна кўринишлари ижро этилди.
Танлов якунида Тахтакўпир тумани 2 сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Нилуфар Жақсылыкова 1-ўринни қўлга киритди ва танловнинг Ўзбекистон Республикаси босқичига йўллама олди. Шунингдек, танловда 2-ўринни туманимиздаги 18-сонли мактаб ўқувчиси Нилуфар Туркманбаева, 3-ўринни Элликқалъа туманидаги 37-сонли мактаб ўқувчиси Зилола Эгамбердиевалар эгаллашди. Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ш.ЯНГИБОЕВА, ЎзМТДП туман Кенгаши раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶