АМУДАРЁ ТУМАНИ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИДА ЙИЛ БОШИДАН ШУ КУНГАЧА 20 МИНГГА ЯҚИН ШАХСЛАРГА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИЛДИ
Мамлакатимизда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимининг аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари эҳтиёжларини тўлиқ қаноатлантирадиган сифат жиҳатидан янги даражага ўтишини таъминлаш мақсадида ҳам юридик, ҳам жисмоний шахсларга «ягона дарча» тамойили бўйича хизматларни тақдим қилувчи Давлат хизматлари марказлари ташкил қилинган.
Туман ва шаҳарларда ташкил килинган давлат хизматлари марказларида қисқа муддатда минглаб мурожаатлар қабул қилиниб, аҳолининг давлат хизматларидан кенг фойдаланишини таъминлаш, уларни кўрсатиш билан боғлиқ вақт ва молиявий харажатларни камайтириш, аҳолининг давлат органлари фаолиятидан қаноатланганлик даражасини ошириш имконини бермоқда.
Амударё тумани Давлат хизматлари маркази жорий йил бошидан 20 мингга яқин жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларини тез ва сифатли кўрсатиб, шундан 18 мингдан зиёд давлат хизматлари жисмоний шахсларга, 1 мингдан зиёд давлат хизматлари юридик шахсларга кўрсатилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йил шу даврига нисбатан юқори даражада эканлигини кўрсатмоқда.
Марказда жорий йилда мингдан зиёд тадбиркорлар давлат рўйхатидан ўтказилган.
Давлат хизматлари марказлари орқали юридик ва жисмоний шахсларга бир жойнинг ўзида бир қанча хизматдан фойдаланиш имконияти яратилган.
Амударё тумани Давлат хизматлари марказида аҳолига кўрсатилаётган хизматлар ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида сайёр тартибда учрашувлар, тарғибот тадбирлар мунтазам равишда олиб борилиб, натижада аҳолининг марказ орқали давлат хизматларидан фойдаланиш кўрсаткичлари кун сайин ортмоқда.
Умида Сапарбаева, Туман давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶