Ерларни кузги шудгорлаш ишлари қизғин паллага кирди

Ўтаётган йилни катта меҳнат муваффақиятлари билан якунлаган туманимиз қишлоқ хўжалиги меҳнаткашлари 2019 йил ҳосили учун тайёргарлик ишларини ҳам бошлаб юборишди. Айни кунларда барча фермер хўжаликларида пахта майдонларини ғўзапоялардан тозалаш, ички ариқ ва зовурларни қазиб, суғориш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари жадал суръатларда олиб борилаяпти.
Ота-боболаримизнинг “Ер ҳайдасанг куз ҳайда” деган ҳикматли сўзларига амал қилган туманимиз фермерлари экин майдонларини кузги шудгорлаш ишларини ҳам қизғин давом эттирмоқдалар.
Туманнинг Қиличбой, Дўрман, Тўлқин ва Ўрта қалъа овулларидаги фермер хўжаликларида шудгорлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Туманда жами 13 минг гектар ерни сифатли шудгорлаш мақсадида 118 та ҳайдов тракторларидан унумли фойдаланилмоқда.
А.ЖУМАНИЁЗОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶