Янги ташкил этилган “Руҳият оламида” тўгарагига мактабда ўқувчилар фаол қатнашишмоқда
Тумандаги 38- сонли умумтаълим мактабида амалиётчи психологлар томонидан “Руҳият оламида” тўгараги ташкил этилди. Тўгаракка мактабнинг барча ўқувчилари жалб қилинди.
Кичик ва ўсмир ёшдаги ўқувчиларда ўзининг шахсий чегараларини англаш ва ўзгаларга ҳурмат кўрсатиш, ўзига ишонч, бошқаларни ҳам тушуна билиш туйғуларини мустаҳкамлаш билан бирга эртанги кунга ва муваффақиятга интилиш кўникмаларини ҳосил қилиш мақсадида ташкил қилинган тўгаракда турли мавзудаги машғулотлардан ташқари тренинглар, суҳбат ва танловлар ўтказилмоқда.
Тўгаракнинг машғулотлар бўйича иш режасига муофиқ “Юрак яшаш завқи билан банд” , “Мен ҳаётдан завқланаман”, “Ҳаёт гўзал!” каби мавзуларда тадбирлар ҳам ташкил этилиб борилмоқда. Мактабдаги 1- синфларда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг дарс жараёнларига мослашувини, 5 – 11- синф ўқувчилари ўртасида руҳий яқинлик, синфнинг идрок этилиши ҳамда ўқувчилар ўртасидаги руҳият иқлимини ўрганиш бўйича методикалар ўтказилиб, мониторинглар орқали натижалар ўрганилмоқда.
О. Худойберганова

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶