16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 17:27
Саломатлик 👁 969

ТИЛОВБОЙ ОТАНИНГ БОШҚАЧА ЎҒЛИ

ТИЛОВБОЙ ОТАНИНГ БОШҚАЧА ЎҒЛИ

Хидирбой серфарзанд оилада вояга етди. У Тиловбой ота билан Оймон онанинг учинчи фарзанди эди. Ўзидан бошқа 10 нафар ака-ука, опа-сингиллари ҳар бир масалада Хидирбойга маслаҳатгўй, сирдош ва дўст каби меҳрибонлик кўрсатишарди. Тиловбой ота ўқимишли ҳосилот – агроном эди. Илм-у маърифатли отасидан меҳнаткашликни, пишиқ-пухталикни, илмни қадрлашни ўрганган фарзандлар ҳам эл-юртда кам бўлишмади. Беш ака-уканинг барчаси олий маълумотли бўлишиб, эл-юртда обрў-эътибор қозонганларидан мамнун Тиловбой ота фахр билан сўзлайдилар:

– Аввал фарзандларим 11 нафар эди, келин-у куёв болаларим билан 22 нафар бўлишди, невараларимнинг ҳисобидан адашиб кетаман, минг шукур, – дейди отахон. – Аммо, шу Хидирбой ўғлим барибир бошқача.

Тиловбой ота таъриф берганларидай, Хидирбой Тожимов ҳақиқатдан ҳам болалигидан бошқача эди. Мактабда энг аълочи ўқувчи, Тошкент Давлат Тиббиёт институтида курсдошлари орасида энг билимдон, изланувчан талаба, камгап ва камтарин, бирор бир масалада фикр айтиш галида қатъиятли ва чўрткесар инсон, самимий дўст сифатида танилди. 1988 йилда институтни муваффақиятли тугатган Хидирбой Тожимов иш фаолиятининг илк интернатура босқичини Россиянинг Тюмень шаҳар шифохонасида ўтказди. Амалий иш фаолиятининг бир йиллик интернатура босқичини муваффақиятли ўтаган Хидирбойга Қўнғирот туман марказий шифохонасига йўлланма беришди. Бу ерда бир йил давомида тиббиётнинг жарроҳлик йўналиши бўйича ўз маҳоратини оширган Хидирбой Тожимов 1990 йилдан 2001 йилгача ўзи туғилиб-ўсган Амударё туман Тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги кўп тармоқли поликлиникада онколог-шифокор сифатида халққа самарали хизмат қилди.

Ишда талабчан ва изланувчан, ўз соҳаси бўйича билимдон бу йигитга ишонч билдиришиб, 2001 йилда туман Тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги ташҳис бўлими мудирлигига тайинлашди. Бир вақтнинг ўзида бўлим раҳбарлиги ҳамда эндоскопист-шифокор вазифаларини аъло даражада уддалашга эришган Хидирбой Тожимовни 2012 йилда туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинладилар.

Фидойиликнинг мукофоти – ишонч, – дейди халқимиз. Қарийб 30 йиллик шифокорлик фаолияти давомида ўзи раҳбарлик қилган тиббиёт бирлашмаси ташҳис бўлимида ҳавас қиларли даражада намунали меҳнат интизоми яратиб, бўлимнинг энг замонавий тиббиёт асбоб-анжомлари билан таъминланишига эришган, жарроҳ-онколог, шифокор-эндоскопист сифатида кўплаб инсонларга ҳаёт қувончини ато этган Хидирбой Тожимовнинг бугунги кунда ўнлаб шогирдлари эл-юрт саломатлиги фидойиларидир.

–Инсоннинг неки қилган яхши иши бўлса, эл-юрт айтсин, халқнинг баҳоси – ҳақиқий баҳо, - дейди Хидирбой Тожимов. – Мен эса ўз зиммамдаги вазифамни адо этаяпман, холос.

Хидирбой Тожимов оилада ҳам қатъиятли ва талабчан ота, меҳрибон ва ҳурматли умр йўлдош. Рафиқаси Шириной 52-сонли мактабда ўқитувчи. Бу зиёли оила тарбиясини олган икки нафар ўғилларининг бири – Ғуломжон Тошкент Давлат педиатрия институтининг Нукус филиалида, Одилбек эса Қорақалпоқ Давлат Университетида таҳсил олишмоқда. Айни пайтда 85 ёшга тўлган Тиловбой отанинг: “Хидирбой ўғлим бошқача”, – дея қувонганларича бор, Хидирбойнинг ўғиллари ҳам бошқача – отасига тортишган – интилувчан, қатъиятли ва билимдон.

Ҳаёт ана шундай инсонлар билан гўзал, завқли. Биз фидойи инсон Хидирбой Тожимовнинг оила аъзоларига ҳаётингиз ҳамиша завққа тўлсин, соғлик ва бахт ҳамроҳингиз бўлсин, – деймиз.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026