ДЕПУТАТ МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

5 ноябрь куни 25-“Тўлқин” сайлов округидан халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати Адилбой Юсупов тумандаги 33-сонли умумтаълим мактаби ўқувчи-ёшлари билан учрашди. ЎзМТДП туман Кенгаши томонидан “Депутат билан юзма юз” мавзусида ташкил этилган ушбу учрашув йиғилишида мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари, шунингдек, партия аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Учрашув тадбирида депутат А.Юсупов сўзга чиқиб, айни пайтда давлатимиз ва Президентимиз томонидан ёшлар таълим-тарбиясига берилаётган эътибор ва имкониятлар ҳақида гапирди ва уларни бундай ғамхўрликларга жавобан яхши билим олишга, намунали одоб-аҳлоқли бўлишга, инсон маънавиятини юксалтириш омили бўлган бадиий адабиётларни кўпроқ ўқишга даъват қилди.
Учрашув тадбирида 33-сонли мактаб ўқувчилари депутат А.Юсуповга овулда ёшларга ҳунар ўргатувчи масканларни ташкил этиш, овул ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун шароит яратиш, мактаб кутубхонасидаги бадиий адабиётлар сонини кўпайтириш ва мактабларда инглиз тили тўгаракларини ташкил этиш юзасидан ўз таклифларини билдирдилар.
Тадбир якунида ўқувчилар томонидан берилган таклиф ва саволларга халқ депутатлари туман Кенгаши депутати А.Юсупов, ЎзМТДП туман Кенгаши раиси Ш.Янгибоевалар томонидан жавоблар берилди.
А.ЖУМАНИЁЗОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶