Хусусий клиника самарали фаолият юритмоқда
Туман Марказий шифохонаси биноси қошидаги “MohiDil shifomed” МЧЖга қарашли хусусий шифохонада кенг турдаги тиббий хизмат ташкил этилган бўлиб, ундан фойдаланаётган аҳоли миннатдор бўлмоқда. Клиникада ишлатилаётган УЗИ, ЭХО кардиография аппаратлари орқали касалликлар аниқланиб, аниқ ташхис қўйилмоқда. Айниқса, лабораторияда беморлардан олинган таҳлиллар замонавий тиббий ускуналар ёрдамида кенг спекторда текширилмоқда.
Ташхис қўйиш билан бирга даволаш ҳам тобора такомиллашаётган клиникада компьютер орқали умуртқа поғонасини чўзиш, массаж, парафин ва озонтерапия ёрдамида муолажа йўлга қўйилган. Асосан юрак-қон томир, неврологик, ошқозон-ичак, буйрак, қандли диабет, нафас йўллари, таянч-ҳаракат аъзолари касалликларига даво қўлланилаётган бу масканда стационар тарзда даволаш учун барча шароит яратилган.
– Клиникамиз 20 ўринга мўлжалланган, – дейди гастроэнтеролог-шифокор Зулхумор Маматқулова. – Саломатлигидан шикоят қилиб келаётган беморларнинг даво муолажаларига қўшимча сифатида озонтерапиядан ҳам фойдаланаяпмиз. Чунки, озон бактерия, вирус ва замбуруғларни нобуд қила олади, ҳатто тикловчи жараёнларни кучайтириб, тўқималарда кислород етишмовчилигини бартараф қилади.
Фаолият кўрсата бошлаганига ҳали унча кўп бўлмаган клиникада сифатли тиббий хизмат кўрсатилаётгани туфайли беморлар шифо топиб, саломатликларини тўлиқ тиклаб олишмоқда. Малакали шифокорлар З.Маматқулова, Н.Алеветдинова, К.Гулмонова, Э.Нуримбетова, Ю.Абдуллаевалар ҳамда қўли енгил ҳамширалар М.Ўрозметова, Ҳ.Қозоқова, Д.Ўрозматова, З.Тўраева, И.Йўлдошева, Г.Қозоковалар томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматдан аҳоли жуда мамнун бўлмоқда.
Насиба ЭШЧОНОВА,
“Гулзор” маҳалласи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶