ЎЗГАЛАР ТАШВИШИГА ЕЛКАДОШ ИНСОНЛАР
Агар сен ўзингдаги оғриқни сезсанг – тириксан, ўзгалардаги оғриқни сезсанг – инсонсан.
Аждодларимизнинг асрлар оша синовидан ўтиб келган бу ҳикматнинг мағзини чақиш ҳар биримизни чор-атрофимиздаги юртдошларимиз ҳаётига чуқурроқ назар солишга, яхши-ёмон кунларда ҳамнафас бўлишга ундайди, бири бахтсиз тасодиф туфайли, бири касаллик туфайли иқтисодий қийинчиликларга дуч келаётган оилалар ҳолидан хабар олиб, моддий-маънавий далда бўлишга ундайди.
Ўзгалар ғамини чекмаса, одам
Анга нолойиқдир инсон деган ном, –
деб ёзган эди Саъдий Шерозий.
Қувонарлиси, ҳалол меҳнати туфайли ўз оиласининг фаровонлигини таъминлабгина қолмай, кам таъминланган, моддий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилалардан мурувватини аямай келаётган саховатли инсонлар орамизда кўп.
Бизнинг Жумуртов шаҳарчамизда ҳам бундай сахийқалб инсонлар талайгина.
Яқинда кексалик нафақасидаги Жумабой ҳожи Авазматов кам таъминланган 3 та оилага 200 минг сўмдан, 1 та оилага 400 минг сўмдан пул хайрия қилиб, муҳтожларнинг дуосини олди.
Шунингдек, Улуғбек Қалимбетов кам таъминланган етти оилага бир қопдан ун, 7 килограмдан ёғ, Бахтиёр Нуржонов эса бешта оилага 130 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия қилдилар. Қурилиш ташкилоти раҳбари Рустам Юсупов ҳам ҳар йили кам таъминланган оилалар фарзандларига ҳайит, байрамларда совға улашиб, кўпчиликнинг олқишини олаётир.
Бир кўнгил – минг Каъба – дейди халқимиз.
Халқнинг кўнглини олиб, ташвишига елкадош бўлаётган шаҳарчамизнинг бундай фуқаролари билан биз ҳақли равишда фахрланамиз.
Аминбой ХЎЖАМУРОДОВ,
Жумуртов шаҳарча фуқаролар йиғини раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶