24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 22:53
Жамият 👁 1,175

ОИЛАВИЙ МУАММОЛАР ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА

ОИЛАВИЙ МУАММОЛАР ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, иқтисодий, ижтимоий фаоллигини ошириш давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишларидан биридир. Мустақиллик йилларида бу борада муайян ишлар олиб борилган бўлса-да, хотин-қизлар манфаатларини рўёбга чиқариш бўйича механизм яратилмаган эди. Натижада ижтимоий оғир вазиятга тушиб қолган оилалар, аёллар ва ёш қизларга чинакам ёрдам бериш бўйича самарали фаолият олиб борилмаган, оқибатда кўплаб масалалар тўпланиб қолган эди.

Буларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди ва бу борадаги ишларни сифат жиҳатдан юқори поғонага кўтариш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Фармонга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилиб, оилаларда меҳр-оқибат барқарор бўлишини таъминлаш, айниқса, никоҳнинг илк даврларида эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги муносабатларини мустаҳкамлаш, эрта никоҳ ва ажралишларнинг олдини олиш, нотинч ва муаммоли оилаларни ўз вақтида аниқлаш, улардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш ва оилавий муносабатларни яхшилаш бўйича чоралар кўришга шахсий жавобгар қилиб белгиланган эди.

Фармонга мувофиқ туманимизда ташкил этилган “Оила” марказида ўтган давр мобайнида қандай ишлар амалга оширилди? Бу борада марказ бош мутахассиси Гулшод Юсупова шундай дейди:

– Туманимизда мавжуд 43 минг 546 та, шундан 8 минг 430 та ёш оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оиланинг фарзанд тарбияси борасидаги масъулиятини ошириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлашда оиланинг тутган ўрнини тарғиб қилиш бўйича кўпгина чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 15 май – Халқаро оила кунига бағишланган тадбирлар режалари ишлаб чиқилди ва амалга оширилди. 2018 йил 10-17 май кунлари Республикада “Мустаҳкам оила ҳафталиги” деб эълон қилиниши муносабати билан корхона ва ташкилотларда, касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактабларида, барча маҳаллаларда “Соғлом оила – соғлом жамият” мавзусида 21 та маънавий-маърифий учрашувлар ўтказилди. 2018 йил 17 май куни туман истироҳат боғида Халқаро оила кунига бағишланган катта байрам тадбири ўтказилди. Дастур доирасида тумандаги 49 та овул ва маҳаллаларда “Ибратли оила” кўрик-танлови ўтказилди ва унда 5 та ҳудуддан 36 та ибратли оилалар ҳудудий босқичда иштирок этишди. Ғолиб бўлган 6 та оилаларга туман босқичида қатнашиш учун йўлланмалар берилди. Танловнинг туман босқичида қатнашиб, 1-ўринни эгаллаган холимбеглик Зиёдбой Тангирбергеновлар оиласи “Ибратли оила” кўрик-танловининг Республика босқичида ҳам фаол қатнашди. Шу билан бирга 36 та маҳаллаларда намунали оилаларнинг хонадонларига ибрат олиши учун ёш оилаларнинг ташрифлари ташкил этилди, 2 та кам таъминланган ногирони бор оилаларга саховат ёрдамлари кўрсатилди ва 31 та низоли оилалар яраштирилди, 21 та таълим муассасаларида оила муқаддаслиги мавзусида савол-жавоблар, суҳбатлар ўтказилди.

Оилалар ва фарзандлар саломатлигини сақлаш мақсадида кўп тармоқли марказий поликлиникада ва Бердақ қишлоқ врачлик пунктида тиббий кўриклар ташкил қилиниб, жами 568 нафар аёллар ва 354 нафар болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, соғломлаштирилди.

Туман бўйича 2 та оила бошлиғи ичкиликка ружу қўйгани, 1 та оилада қайнона-келин келишмовчилиги туфайли мунтазам жанжал келиб чиқаётгани учун профилактика инспектори, маҳалла посбони бириктирилди ва мунтазам хабардор бўлиб турилибди.

Август ойида овул ва маҳаллаларда “Биз оилавий ажримларга қаршимиз” шиори остида оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ойлиги ўтказилди. Ойлик давомида 31 та оилавий ажримнинг олди олиниб, эр-хотин ва қайнона-келинлар яраштирилди. Шунингдек, маҳаллаларда “Энг яхши қайнона-келин” ҳудудий танлови ва 22 сентябрда мазкур танловнинг туман босқичи ўтказилди, ғолиблар туман Хотин-қизлар қўмитасининг ва “Оила” маркази туман бўлимининг ташаккурномаси, эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шу кунгача оилаларнинг ички муносабатларини мустаҳкамлаш, шахслараро муносабатларни анъанавий оилавий қадриятлар асосида сақлаш мақсадида муаммолари бўлган 80 та оилалар билан суҳбат ўтказилди. Шундан оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш мавзусида 6 та, жамиятда замонавий оилаларнинг намунали шаклини ҳамда “Оила – жамият ва давлат ҳимоясида” конституциявий принципини кенг тарғиб этишда 5 та, “Соғлом оила – соғлом жамият” ғоясини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишда 5 та тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди.

Марказимизга шу кунгача жисмоний ва юридик шахслардан 80 та, шундан оилавий масалалар бўйича 54 та, иш билан таъминлаш бўйича 2 та, моддий ёрдам сўраб 2 та, ҳуқуқий масала бўйича 17 та, тиббий ёрдам бўйича 5 та мурожаат бўлди. Ҳар бир мурожаатчига имкон қадар ёрдам кўрсатилмоқда.

Олиб бораётган саъй-ҳаракатларимиз туфайли туманда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан оилавий ажрашишлар камайди.

Истагимиз – фаолиятимиз ҳар бир оила тинч-тотув, бахтиёр ва фаровон яшашига хизмат қилсин! Боиси, ҳаётнинг жамики неъматлари ҳар кимнинг ўз оиласи бағридадир.

Суҳбатни Ойгул Ражабова ёзиб олди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026