Фан ва таълим
👁 617
Тил – маънивият кўзгуси
Амударё агробизнес касб-ҳунар коллежида 21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун ҳақиқий тил байрами сифатида нишонланди.
Шу куни коллежда “Тил – маънавият кўзгуси” деб номланган тадбир ўтказилиб, унда барча ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этдилар.
Тадбирда маънавият ва маърифат ишлари бўйича коллеж директори ўринбосари А.Болтабоев “Тил – маънавият кўзгуси” мавзусида маъруза қилди.
Шундан кейин коллежнинг 3-босқич ўқувчилари иштирокида куй ва қўшиқлар, саҳна кўринишлари ижро этилди.
Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчилар эсдалик совғалар ва “Фахрий ёрлиқ”лар билан тақдирландилар.
А.Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶