Ёшлар ўртасида психологик ҳафталик бўлиб ўтди (видео)
Ёшлар – жамиятимизнинг етакчи кучи, Истиқлол ғояларининг тарғиботчилари ҳамда давомчиларидир. Бинобарин, мамлакатимизнинг келажаги, тараққиёт омиллари бугунги ёшларнинг билим ва салоҳиятига, уларга берилаётган таълим-тарбиянинг сифатига боғлиқ.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раҳбарлигида “Психологик ҳафталик” доирасида “Ёшларга ижтимоий хизмат кўрсатиш маркази” томонидан 2018 йил 19 октябрь куни ўтказилган ўқув-семинар машғулотларида ҳам келажагимиз эгалари бўлган ёш авлод таълим ва тарбияси билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор берилди.
Ўқув-семинар ишида туманимиздаги барча умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, туман хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари, туман ИИБнинг овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларидаги профилактика инспекторлари, умумтаълим мактабларининг психологлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг таълим муассасаларидаги ёшлар етакчилари иштирок этдилар.
НДПИ қошидаги Амударё академик лицейи биносида бўлиб ўтган ўқув-семинар машғулотлари режавий- жадвал асосида 3 та гуруҳга бўлинган ҳолда, юксак савияда ташкил этилди. Иштирокчиларга “Ёшларга ижтимоий хизмат кўрсатиш маркази” психологи Маъруф Миршарипов “Ёшлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш, ёшлар тарбиясига масъул мутахассислар малакасини ошириш” бўйича долзарб ўқув машғулотлари, назарий дарс-суҳбатлар ўтказди.
Туманимиз ўқув муассасаларидаги ёшлар тарбиясига масъул ходимлар малакасини ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур ўқув-семинар муноазарларга бой ва ижтимоий аҳамиятга эга қизғин фикр алмашувлар асосида ўтди.
Робия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶