18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 09:40
Мақолалар 👁 741

ТЎҚЛИККА ШЎХЛИК ҚИЛСАНГИЗ, ИСНОДГА ҚОЛАСИЗ

ТЎҚЛИККА ШЎХЛИК ҚИЛСАНГИЗ, ИСНОДГА ҚОЛАСИЗ

Халқимиз мустақиллик шарофати билан фаровон ҳаёт кечирмоқда. Буни биз дастурхонимиз тўкинлигидан, юртдошларимиз томонидан бунёд этилаётган уй-жойлар ва бошқа иморатлардан, уларнинг ихтиёрларида бўлган қўша-қўша автоуловлардан ва бошқада турмуш шароитларидан яққол кўриб турибмиз. Бунинг учун, албатта, биз Яратганга қайта ва қайта шукроналар айтамиз.

Шундай бўлишига қарамасдан, орамизда айрим юртдошларимиз ҳам борки, улар шундай замондан рози бўлиб яшаш ўрнига қилдан қийиқ ахтаришга, арзимас нарса учун бир-бировлари билан ҳар хил низолар, уруш-жанжаллар чиқаришга, шу тариқа элдошларига “томоша” кўрсатишга ҳаракат қиладилар.

Эрта тонгда туманимиздаги хонадонлардан бирида тўпо-лон кўтарилди.

Арзимаган масалада бош-ланган келишмовчилик катта жанжалга айланди – шу хонадоннинг келини Дилбар Шомуродова жаҳл устида қайнонаси Ҳанифа Норимбетовага ташланди (исм-фамилиялари ўзгарти-рилган). Келин ёш, кучга тўла эмасми, бир зумда қайнонасини уриб, уни беҳуш ҳолатга келтирди. Уларни ажратишга ва келинини муросага чақиришга интилган қайнота Қудрат Фарҳодов ҳам ўз “насиба”сини олди. Ожиза дея эътироф этилувчи аёл зотининг бундай “ҳунар”ларини кўрмаган қайнота келинининг бир неча зарбасидан кейин “чекинишга” мажбур бўлди.

Орадан озгина вақт ўтиб, оилавий “ўйин”нинг иккинчи қисми бошланди. Бу сафар қайнона Ҳанифа Норимбетова турмуш ўртоғи Қудрат Фарҳодов билан биргаликда келини Дилбар Шомуродованинг яхшилаб таъзирини берди. Шу тариқа жанжал иштирокчиларнинг барчаси тан жароҳати олди.

Бу оилавий жанжалнинг “натижалари” яқинда Амударё тумани Маъмурий судида кўриб чиқилди.

Суд ҳуқуқбузар Шомуродова Дилбар Ҳамидовнага жазо тайинлашда унинг ўз ҳаракатига иқрорлигини, содир этган қилмишидан пушаймонлигини, бу каби ҳаракатларни бошқа содир этмаслигини, яшаш жойидан ижобий тавсифланганлигини, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаганлигини, жабрланувчи билан ярашганлигини инобатга олиб, унга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 21-моддасини қўллаб, маъмурий жавобгарликдан озод этди ва огоҳлантириш билан кифояланишни лозим топди.

Ҳуқуқбузарлар Ҳанифа Норимбетова ва Қудрат Фарҳодовларга жазо тайинлашда ҳам уларнинг ўз ҳаракатларига иқрорлиги, содир этган қилмишларидан пушаймонликлари, бу каби ҳаракатларни бошқа содир этмасликлари, яшаш жойидан ижобий тавсифланганликлари, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаганликлари, жабрланувчи билан ярашганликлари инобатга олинди. Улар ҳам маъмурий жавобгарликдан озод этилиб, огоҳлантириш билан кифояланилди.

Биз ушбу мақоламизда арзимас бир сабабларга кўра юзага келган оилавий можаро ҳақида сўз юритдик. Бу арзимас деб ҳисобланган можаро судгача борди. Яхшиямки, суд уларнинг тавбаю-тазарруларини ҳисобга олиб, кечирим берди. Аммо бу воқеани қўни-қўшни, халқ кўрди-ку!

Бу воқеа минг бора кечирилгани билан ҳам унда иштирок этган инсонлар учун оғир номус ҳисобланади. Тўқликка шўхлик қилиб, арзимаган гап-сўзлар учун ғавғо-жанжал чиқариб, иснодга қолиш инсон шаънига доғ бўлиб тушади ва обрўсига путур етказади.

Назар САПАРНИЯЗОВ, туман прокурори ўринбосари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026