ЮРТ ТИНЧ – КЎНГИЛ ТИНЧ!
Ҳар қандай давлатнинг ривожланиши учун тинчлик ва осойишталик зарурдир. Тинч-осойишта юрт фуқароларигина эртаги кунига ишонч билан яшайди, яратиш, Ватанни яна ҳам обод этиш орзусида меҳнат қилади. Шу маънода олиб қарайдиган бўлсак, юртимиз сарҳадларини ишончли қўриқлаб турган чегарачиларимизнинг ўз ҳарбий бурчига садоқат билан хизмат қилаётганликлари ҳар қанча эътирофларга сазовордир. Ахир юрт тинч – кўнгил тинч.
Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли ҳарбий хизматчиларнинг турмуш шароитлари тобора яхшиланмоқда, муддатли ҳарбий хизматини ўтаётган аскарларнинг жанговор қобилияти юксалмоқда, ҳарбий қисмларда ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирлар уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига хизмат қилмоқда.
Шу йилнинг 15 октябрида туманимизда жойлашган Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг “9202 - Д” ҳарбий қисмида ҳам хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ва муддатли ҳарбий хизматини ўтаётган аскарлар учун маданий-маърифий тадбир ўтказилиб, кўнгилли дам олишлари таъминланди.
Тадбирга ҳарбий хизматчилар оила аъзолари ҳам таклиф этилди.
Кўнгилочар тадбирга “Дунё бўйлаб” телеканали мухбири Шерзод Жумаев, Қорақалпоғистон халқ артисти Мирзагул Сафоева, Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова, республика “Маънавият ва маърифат” маркази туман бўлими бошлиғи Маҳмуд Сафарбоевлар иштирок этдилар.
Ҳарбийлар учун махсус тайёрланган концерт дастури намойиши барча иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади. Юртимиз сарҳадлари дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилишдек шарафли вазифани адо этаётган фидойилар маданий-маърифий тадбирдан улкан таассуротлар олдилар, ўзларига берилаётган эътибор учун миннатдор бўлдилар.


О.РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶