16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 18:38
Жамият 👁 1,352

Электрон рақамли имзо: Ўзбекистонда жорий этилиши, истиқболлари ва ҳуқуқий асослари

Электрон рақамли имзо: Ўзбекистонда жорий этилиши,  истиқболлари ва ҳуқуқий асослари

Электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо. 

Қонунда талаб этилган шартларга риоя этилган тақдирда электрон рақамли имзо қоғоз ҳужжатга шахсан қўйилган имзо билан бир хил аҳамиятга эгадир.  Электрон маълумотларни криптографик ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган белгилар кетма-кетлиги.  Электрон рақамли имзо маълумотлар блокига қўшиб қўйилади ва блокни қабул қилувчига,  манбани ва маълумотларнинг бутунлигини текшириш ҳамда сохталаштиришдан муҳофазаланиш имконини беради.  Ҳозирги кунга келиб,  айрим мамлакатлар қонунчилик йўли билан рақамли имзодан фойдаланишни лаёқатлилигини қонунлаштириб қўйганлар.  Электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари рўйхатга олиш марказлари томонидан берилади.

Бугунги  кунда  бутун жаҳонда бу борада катта ишлар амалга оширилмоқда. Алоқа соҳасида ҳам ахборот технологиялари янги поғонага кўтарилмоқда. Бу ўринда электрон почта,  электрон ҳужжат алоҳида аҳамиятга эга.  Электрон почта ўзаро боғланган компютерлар тармоғи ёрдамида  матбуот хабарлари (матн,  расм,  чизма) ва ҳатто товушли ахборотни фойдаланувчига йетказиш учун хизмат қилади.  Чунингдек,  у исталган вақтда керакли маълумотни излаш ва ундан фойдаланиш имконини беради.

Электрон ҳужжат - электрон шаклда қайд этилган,  электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳамда электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имконини берадиган бошқа реквизитларга эга бўлган ахборотдир.

Электрон ҳужжат қуйидаги тушунчаларга асосланади: электрон рақамли имзо – электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо.

 Электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити - электрон рақамли имзо воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган,  фақат имзо қўювчи шахснинг ўзига маълум бўлган ва электрон ҳужжатда электрон рақамли имзони яратиш учун мўлжалланган белгилар кетма-кетлиги.

Электрон рақамли имзонинг очиқ калити - электрон рақамли имзо воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган,  электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитига мос келувчи,  ахборот тизимининг ҳар қандай фойдаланувчиси фойдалана оладиган ва электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун мўлжалланган белгилар кетма-кетлиги.

Электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш - электрон рақамли имзонинг электрон ҳужжатда электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасига тегишлилиги ва электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлиги текширилгандаги ижобий натижа. 

Ўзбекистон Республикасининг 2001 йилда қабул қилинган “Электрон рақамли имзо тўғрисида” ги  қонунида берилган таъриф бўйича электрон рақамли имзо - электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо.

Ҳар қандай қоғозли ёзма хат ёки ҳужжатнинг охирида шу ҳужжатни тузувчиси  ёки тузиш учун жавобгар бўлган шахснинг имзоси бўлиши табиий ҳолдир.  Имзо қуйидаги иккита мақсаддан келиб чиқиб қўйилади.  Биринчидан,  маълумотни олган томон ўзида мавжуд имзо намунасига олинган маълумотдаги имзони солиштириб,  имзонинг ҳақиқий ёки сохталигига кўра шу маълумотнинг ҳақиқий ёки сохта эканлигини аниқлайди.  Иккинчидан,  шахсий имзо маълумот ҳужжатининг юридик мақомини таъминлайди.  Бундай кафолат эса савдо–сотиқ,  ишончнома,  мажбурият ва шу каби битимларда алоҳида муҳимдир. 

Қоғозли ҳужжатларга қўйилган шахсий имзоларни сохталаштириш нисбатан мураккаб.  Чунки шахсий имзо фақат унинг муаллифи тафаккурининг ўзига хос бўлган кўпқиррали томонлари маҳсулидир.  Шунинг учун бундай имзо муаллифини ҳозирги замонавий илғор криминалистика услубларидан фойдаланиш орқали аниқлаш мумкин.  

 Ахборот-коммуникация тармоғида алмашинадиган электрон ҳужжатли маълумотлар ҳам қоғозли ҳужжат алмашинувидаги анъанавий шахсий имзо вазифасини бажарувчи каби электрон рақамли имзо билан таъминланиб,  электрон ҳужжат ва унинг манбасини ҳақиқий ёки ҳақиқий эмаслигини аниқлаш масаласи эчимини ҳал этилишини талаб этади.  

Электрон рақамли имзо қоғозли ҳужжат алмашинувидаги анъанавий шахсий имзо хусусиятларидан фарқли бўлиб,  иккилик саноқ тизими хусусиятлари билан белгиланадиган хотира регистрлари битларига боғлиқ.  Хотира битларининг маълум бир кетма-кетлигидан иборат бўлган электрон имзони кўчириб бирор жойга қўйиш ёки ўзгартириш компютерлар  асосидаги алоқа тизимларида мураккаблик туғдирмайди. 

Ҳозирда ЭРИ Интернет орқали ахборот алмашишнинг қонуний расмийлаштирилган жараёни ҳисобланади. Жумладан,  2003 йил 11 декабрда 562-II-сон Ўзбекистон Республикаси “Электрон рақамли имзо тўғрисида” ва 2004 йил 29 апрелда 611-II-сон “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида” қонуни қабул қилинди.  Қонундан мақсад электрон рақамли имзодан фойдаланиш ва электрон ҳужжат айланиши соҳасидаги муносабатларини тартибга солишдир.  Қонунга кўра электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва у ваколат берган махсус орган амалга оширади.  Буларга муҳим компонент сифатида бир қатор норматив ҳужжатлар,  давлат стандартлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари қабул қилинди.

2005 йил 8 июлда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ЭРИ дан фойдаланиш соҳаси бўйича махсус ваколатли орган деб эълон қилинди ва 2006 йилнинг 15 мартида Ўзбекистон Республикасида интернет-банкинг,  ҳимояланган ҳужжат айланиши,  электрон тижорат ривожланишида муҳим ўрин эгаллайдиган очиқ калитли инфратузилма технологияларидан фойдаланувчи ЭРИ калитларини рўйҳатдан ўтказувчи марказ очилди. 

Ўзбекистон Республикасининг электрон рақамли имзо бўйича давлат стандарти

Юқорида келтирилган ЭРИ алгоритмларининг асосий камчиликларидан бири,  бузғунчи криптотизим асосига олинган муаммони этарлича аниқ қўя олганда ва унинг бу муаммони ҳал қилишга ресурслари этарлича бўлганда,  қабул қилувчига келиб тушган рақамли имзо сохта бўлса,  имзоловчи шахсда имзонинг сохталигини исботловчи далиллар ва маълумотларнинг йўқлигидир.  Ўзбекистон миллий ЭРИ стандартини яратишда бу камчиликларни бартараф этишга эътибор берилди.   Унда модул арифметикасининг яширин йўллар жуфтига эга бўлган бир томонлама (параметрли) функсияси қўлланилади,  бунда ҳисоблашлар қийинлик даражаси бўйича даражага кўтариш амаллари каби энгил амалга оширилади,  функсияни тескарилаш эса дискрет логарифм муаммосини эчиш жараёнидагидан кам бўлмаган ҳисоблаш сарфлари ва вақт талаб қилади.  Анъанавий бир томонлама даражага кўтариш функсияси битта яширин йўлга эга бўлиб,  у ушбу бир томонлама функсиянинг хусусий ҳолидир.  Унда яширин йўллар сонининг учта бўлиши мумкинлиги бардошлиликни ошириш учун қўшимча имкониятлар яратади. 

Назокат МАДИЯРОВА, Амударё тумани Давлат хизматлари маркази бош мутахассисис.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019